21 Апрел 2025 йил 205

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасида навбатдаги маънавий ва маърифий ўқув машғулоти ўтказилди

Бугун, Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасида "Тўйларимиз ҳақида ўйларимиз" мавзусида навбатдаги маърифат дарси ўтказилди.

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи бошчилигидаги мазкур маънавий тадбирда бошқарма бошлиғининг барча ўринбосарлари, тегишли соҳавий хизматлари раҳбарлари ва шахсий таркиб, видеоконференцалоқа тизими орқали ҳудудий ички ишлар органлари раҳбарияти ва ходимлари иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳиясини ижро этиш билан бошланган машғулот аввалида ўтган ҳафта мобайнида Республикамиз ижтимоий сиёсий ҳаётида содир бўлган янгиликлар юзасидан тайёрланган видеолавҳа шахсий таркиб эътиборига етказилди.

Шундан сўнг, бошқарма бошлиғи ўринбосари мавзу юзасидан йиғилганларга батафсил маълумотлар тақдим этди.

Маънавият ва маърифат дарси давомида Ўзбекистон Республикасини Ички ишлар вазирининг тегишли буйруғига асосан Ички ишлар органларидаги кўп йиллик фидокорона хизматлари, мамлакатимизда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш, жиноятчиликка қарши курашиш ва унинг олдини олиш борасида олиб бораётган самарали хизмати учун 1 нафар ходим “Аъло хизматлари учун”, 1 нафар ходим I даражали “Ички ишлар органларида бенуқсон хизматлари учун”, 2 нафар ходим II даражали “Ички ишлар органларида бенуқсон хизматлари учун”, 2 нафар ходим III даражали “Ички ишлар органларида бенуқсон хизматлари учун” кўкрак нишонлари, шунингдек, 1 нафар ходим Ички ишлар вазирининг “Фахрий ёрлиғи”, 1 нафар ходим Ички ишлар вазирлигининг эсдалик қўл соати билан тақдирландилар.

Бундан ташқари, вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғинг тегишли буйруғига асосан бир гуруҳ ходимлар пул мукофоти билан тақдирландилар.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғинг тегишли буйруғига асосан ўз касбига сидқидилдан ёндашиб ҳамкасбларига ўрнак бўлган, хизмат вазифасини бажариши билан боғлиқ ҳолатларда вужудга келган коррупцион ҳолатлар ҳақида ўз вақтида хабар бериб, пора бериш билан боғлиқ жиноий фаолиятга чек қўйган йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг 3 нафар фидойи ходимлари ўзларига таклиф қилинган пора миқдорининг икки баробари миқдорида пул мукофоти билан тақдирландилар.

Якунда, республикамиз ҳамда вилоятимиз миқёсида ички ишлар органлари ходимлари томонидан содир этилган салбий ҳолатлар ўқиб эшиттирилиб, шахсий таркиб ўртасида ижро ва хизмат интизомини мустаҳкамлаш, қонунчилик талабларига тўла риоя қилиш юзасидан алоҳида йўриқнома ҳам ўтказилди.

Text to speech