Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи подполковник Икромжон Турсунов ҳузурида Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси шахсий таркиби иштирокида навбатдаги муҳокама йиғилиши ўтказилди
Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи подполковник Икромжон Турсунов Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан амалга оширилаётган иш натижалари, йўл қўйиб келинаётган тизимли камчиликлар, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида ички ишлар органлари ходимлари, айниқса, йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан содир этилган хизмат интизоми ва қонун бузилиши билан боғлиқ ҳолатларни бирма бир танқидий муҳокама қилиб, шахсий таркиб томонидан коррупцион ҳолатларга йўл қўймаслик юзасидан расмий огоҳлантириш характерига эга бўлган тушунтириш ишларини олиб борди.
Йиғилишда, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят ички ишлар бошқармасининг тегишли соҳавий хизматлари мутасадди раҳбарлари, Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси раҳбарияти ҳамда шахсий таркиби иштирок этди.
Жараёнда,
Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи подполковник Бекзод Улуғбеков, Бухоро вилояти ҳудудидаги автомобиль йўлларида фуқаролар хавфсизлигини ишончли таъминлаш ва тан жароҳати ва инсонлар ўлими билан боғлиқ йўл транспорт ҳодисаларини кескин камайтириш юзасидан келгусида амалга оширилиши белгилаб олинган ишлар хусусида ахборот берди.
Бунда, ишлаб чиқилган йўл харитаси ҳамда чора-тадбирлар режасига асосан манзилли иш олиб бориш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишда ички ишлар органларининг бошқа соҳавий хизматлари, тааллуқли идора ва ташкилотлар билан ҳамкорликда бир ёқадан бош чиқариб, кучайтирилган тартибда хизмат фаолиятини олиб бориш лозимлиги, «Маҳаллабай» тизим ҳамда квадрат усулида, инспекторлар томонидан кенг жамоатчиликни жалб этган ҳолда уюшқоқлик билан фаолият олиб бориш кераклиги айтиб ўтилди.
Шундан сўнг, вилоят ҳудудида намунали ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, шахсий таркиб ўртасида хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлаш борасида мавжуд муаммолар ўртага ташланиб, уларни бартараф этиш ва самарали хизматни ташкил этиш борасида масъулларга манзиллари топшириқлар берилди.