Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи подполковник Икромжон Турсунов Ғиждувон туманида “Хавфсиз ҳудуд” тадбирлари юзасидан ўрганишлар олиб борди
Хабарингиз бор, давлатимиз раҳбарининг топшириғига асосан Бухоро вилоятининг Ғиждувон тумани Ички ишлар бошқармаси бошлиғига бириктирилиб, алоҳида ишчи гуруҳлар томонидан туманда мавжуд тизимли муаммолар, аҳолининг мурожаатларини ҳал этиш, камбағалликни қисқартириш, ишсизликни камайтириш, миграцияда юриб қийналган фуқароларни қайтариш ва уларни иш билан таъминлаш, миграцияда юрган фуқароларнинг оила аъзолари, судларда низолашаётган ёки низоли оила сифатида профилактик ҳисобга олинган оилалар билан манзилли ишлаш, маҳаллаларни рақамлаштириб, замонавий видеокузатув мосламалари билан жиҳозлаш ва интеграция қилиш, бунда маҳалла еттилик вакилларининг иш самарадорлигини ошириш учун уларнинг билим савиясини, ишга бўлган муносабатини ўзгартириш, барча ходимлар, фуқаролар айниқса ёшларни Ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, кундалик иш фаолиятлари устидан идоравий назоратни кучайтириш борасида манзилли ишлар олиб борилмоқда.
Бугун мазкур туманда бўлган бошқарма бошлиғи ўрганишлари доирасида туманнинг 75 та маҳаллаларига бириктирилган масъуллар томонидан олиб борилаётган профилактик тадбирлар, кунлик назорат тизимининг қай тартибда ташкиллаштирилганлигини кўздан кечирди.
Шунингдек, бошқармаси бошлиғи Ғиждувон туманининг оғир ҳудудларидан бири бўлган "Обод хонадон", "Обод кўча" ва "Обод маҳалла" дастури доирасида ўзига бириктирилган
"Кўлижаббор" маҳалласида якунланиб бораётган кенг кўламли қурилиш, таъмирлаш, ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишларининг бориши билан ҳам яқиндан танишиб, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими юзасидан ўзининг тавсия ҳамда топшириқларини берди.