2 Июл 2024 йил 1426

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи подполковник Икромжон Турсунов Шофиркон туманининг энг чекка ҳудудларидан бири «Шибирғон» маҳалласида ўрганишлар олиб борди

Аввал хабар берганимиздек, вилоят 3-секторига қарашли Шофиркон туманининг энг чекка ҳудудларидан бири «Шибирғон» маҳалласида Ички ишлар бошқармаси бошлиғи подполковник Икромжон Турсуновнинг ташаббуси, туман сектор раҳбарларининг саъй ҳаракатлари билан маҳалла фуқаролар йиғинининг янги биноси, унинг ёнида 100 нафар маҳалла хотин-қизларини доимий иш билан таъминлашга хизмат қилувчи тикувчилик цехи ҳамда ушбу маҳалла профилактика инспектори ва унинг оила аъзолари истиқомат қилиши учун хизмат уйи қурилиши бошлаб юборилган эди.

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи подполковник Икромжон Турсунов бугун, Шофиркон туманининг «Шибирғон» маҳалласида бўлиб, янгидан қурилаётган маҳалла биноси, тикувчилик цехи ва профилактика инспекторининг хизмат уйида амалга оширилаётган қурилиш, ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишди.

Жараёнда, янгидан қад ростлаётган иншоотларни замон талаблари асосида, маҳалла вакиллари ҳамда ҳудуд аҳолиси фойдаланиши учун қулай тарзда, тез ва юқори сифат асосида қуриб фойдаланишга топшириш борасида масъулларга манзилли топшириқлар берди.

Бошқарма бошлиғининг бу каби ўрганишлари, вилоятнинг 3-секторига қарашли Ғиждувон, Шофиркон ва Вобкент туманларида, шунингдек, бошқа шаҳар ва туманларнинг 3-секторларига қарашли маҳаллаларида босқичма босқич амалга ошириб келинмоқда.

Text to speech