Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Молия ва моддий техника таъминоти бошқармасидаги мавжуд бўш бўлган сафдорлик лавозимларига танлов эълон қилади
ЭСЛАТМА: Танловда олий таълим муассасаларини иқтисодий таълим соҳаси, мутахассислиги бўйича тамомлаб, олий маълумотга эга бўлган Бухоро вилояти ҳудудида доимий рўйхатда турган, ёши 23 дан кичик, 30 дан катта бўлмаган, бўйи 170 смдан кам бўлмаган, муддатли ёки сафарбарлик чақирув резерви асосида ҳарбий хизматни ўтаган эркак номзодлар иштирок этишлари мумкин.
Ушбу танловда иштирок этадиган номзодлар http://exarid.uzex.uz/, https://xarid.uzex.uz/, https://tender.mc.uz/, https://uzasbo.uz/ электрон сайтларида ҳамда «Эхсел», «Ворд» иловаларида ишлаш бўйича мукаммал билимга билим ҳамда кўникмалар (махсус билим)га эга бўлишлари шарт.
Номзодлар ўзлари билан қуйидаги ҳужжатларни олиб келишлари сўралади:
- биометрик паспорт ёки ИД-картаси;
- туғилганлик ҳақида гувоҳномаси;
- олий маълумотни тасдиқловчи ҳужжат (диплом иловаси билан) асл нусхаси;
- ҳарбий гувоҳнома асл нусхаси;
- 3 х 4 ўлчамдаги 2 та рангли фотосуръат (бош кийимсиз);
- доимий яшаш жойи бўйича белгиланган намунадаги соғлиғининг ҳолати ҳақида маълумотнома (бўйнинг баландлиги бўйича антропометрик параметри кўрсатилган ҳолда 086-рақамли тиббий маълумотнома);
Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасининг бўш бўлган сафдорлик лавозимларига ишга кириш истагида бўлган номзодлар 2024 йилнинг 5 август - 10 август кунлари Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати Ички ишлар органларига номзодларни қабул қилиш марказига юқорида кўрсатилган ҳужжатлар билан мурожаат қилишлари сўралади.
Танлов тадбирлари давомида жамоатчилик ташкилоти вакиллари ва номзоднинг яқин қариндошлари иштирок этишлари мумкин.
2024 йилнинг 5 август - 10 август кунларидан олдин ёки кейин мурожаат қилган номзодларнинг аризалари қабул қилинмайди.
Манзил: Бухоро шаҳар Навоий шох кўчаси, 6а-уй.
Мўлжал: ИИВ Бухоро Академик лицейи.
Қўшимча маълумотлар учун телефонлар: 90 613 52 32, 91 401 41 19