31 Август 2024 йил 845

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи подполковник Икромжон Турсуновнинг Шофиркон туманидаги ўрганишлари давом этмоқда

Президентимизнинг 2017 йил 8 августдаги “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида йўлга қўйилган секторлар фаолияти давлат органларини аҳоли билан янада яқинлаштириш, халқ билан тизимли мулоқотини йўлга қўйишда муҳим омил бўлмоқда.

Аввал хабар берганимиздек, Ички ишлар бошқармаси бошлиғи подполковник Икромжон Турсуновга ҳам вилоят 3-сектор раҳбари сифатида Ғиждувон, Шофиркон ҳамда Вобкент туманлари бириктирилган.

Бошқарма бошлиғи ўз фаолиятини бошлаган куниданоқ фуқаролармизнинг ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини ҳал этиш, аҳоли билан очиқ, тўғридан-тўғри мулоқотни кучайтириш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга ҳамда сектор фаолиятини янада такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратмоқда.

Айни мақсадда эса Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи доимий равишда ҳудудларда бўлиб, туманлар сектор раҳбарлари, тегишли масъуллар, маҳаллалар «еттилик» вакиллари шунингдек, аҳоли билан бевосита мулоқот ўтказиб, мавжуд муаммоларни тизимли равишда ҳал этиб келмоқда.

Бугун ҳам 3-сектор раҳбари Икромжон Турсунов ўзи масъул этиб белгиланган Шофиркон туманида бўлди.

Бошқарма бошлиғи дастлаб, туман марказий ўйингоҳида олиб борилаётган қайта реконструкция ишларини жадаллаштириш борасида илгари берилган топшириқларнинг ижросини кўздан кечирди.

Жарёнда тумандаги спортсевар ёшлар билан мулоқот ўтказди.

Самимий мулоқотда бошқарма бошлиғи бугунги кунда давлатимиз раҳбари бошчилигида ёшларнинг таълим тарбия олиши, айниқса спорт билан шуғулланишлари учун яратиб берилатган кенг кўламли имкониятларни алоҳида эътироф этиб, ушбу ўйингоҳда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари мазкур ишларнинг узвий давоми бўлаётганини алоҳида таъкидлади.

Шундан сўнг, бошқарма бошлиғи туманнинг олис ҳудудлаларидан яна бири «Шибирғон» маҳалласида ўрганиш ишларини давом эттирди.

Жумладан, тегишли мутасаддилар ва маҳалла еттилиги иштирокида ҳудудда "Обод ва хавфсиз хонадон" тамойили асосида амалга оширилаётган тозалаш ободонлаштириш, комуникация тармоқларини ўтказиш ва шу каби бошқа ишларни жойида ўрганиб, галдаги вазифаларни муҳокама қилди.

Шундан сўнг бошқарма бошлиғи масъуллар билан биргаликда аҳолининг байрам кайфиятини билиш, уларни энг азиз ва муқаддас байрам давлатимизнинг 33 йиллик тантаналари билан муборакбод этиш мақсадида уйма-уй юриб, айниқса, ижтимоий аҳволи оғир, кам таъминланган, «Темир», «Аёллар» ва «Ёшлар» дафтарларига кирган, шунингдек, узоқ муддатга кетган ёки қийналганлиги сабабли ватанга қайтиб келган фуқаролар, уларнинг яқинлари, вояга етмаган фарзандлари ҳамда якка ёлғиз, ногирон ва узоқ вақтдан бери касалликка чалиниб даволанаётган фуқароларнинг ҳолидан хабар олиб, ушбу тоифадаги шахсларнинг муаммолари ва мурожаатларини ўрганди.

Жараёнда вилоят ҳамда туман мутасадди идораларининг масъул раҳбарларига аниқланган масалалар ечими юзасидан тавсия, кўрсатма ҳамда топшириқлар берилди.

Шофиркон туманинг Доригар маҳалласида 2930 нафар аҳоли истиқомат қилади.

Ушбу маҳаллада истиқомат қилувчи Раззоқ ота Ражабов хонанадонидаги тўрт сотих томарқа ерида 70 туп анжир ва 20 туп анор дарахтларини эккан. Уста боғбон ушбу боғдан олаётган ҳосилидан йилига 30-40 миллион атрофида даромад топмоқда.

Бошқарма бошлиғи маҳалладаги ўрганишлари доирасида ушбу хонадонга ҳам ташриф буюрди. Раззоқ ота Ражабовнинг кўп йиллик боғдорчилик тажрибасини яқиндан ўрганди.

Жараёнда томорқасидан унумли фойланиб, яхши даромад топаётган ушбу уста боғбон тажрибасини маҳалланинг бошқа ҳудудаларига ҳам жорий этган ҳолда, томорқасидан унумли фойдаланмайдиган, кам таъминланган фуқаролар хонадонларига ҳам ёйиш, ушбу йўналишни маҳалланинг асосий драйверига айлантириш орқали маҳалла фуқаролар йиғини аҳолисининг даромадларини ошириш чора тадбирлари юзасидан ўзининг бир қатор тавсия ҳамда топшириқларини берди.

Бу каби ўрганиш, амалий ёрдам кўрсатиш ишлари тизимли ва режа асосида давом эттирилмоқда.

Text to speech