Бухоро вилояти ички ишлар органлари ходимлари ўртасида “Энг яхши профилактика инспектори” кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрельдаги қарори билан тасдиқланган Ички ишлар органларида маънавий маърифий ишларни ташкил этиш концепцияси ва Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 август кунидаги "Ички ишлар органларида энг яхши ходимларни аниқлаш бўйича Республика танловини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 539-сонли Қарорига асосан Бухоро вилоят ИИБ бошлиғининг 2024 йил 19 август куни 160-сонли буйруғи билан "Энг яхши профилактика инспектори" кўрик танловининг вилоят босқичи ташкил этилди.
Мазкур танловда иштирокчилар ўзларининг жисмоний тайёргарликларини тўсиндан тортилиш ва 100 метрга югуриш машқларини бажариш орқали синовдан ўтказдилар.
Шунингдек, "Макаров" пистолетини тўлиқ қисмларга ажратиш ва йиғиш, "Макаров" пистолетидан 50 метр масофага отиш машқлари бажарилди.
Якунда иштирокчилардан IQ (интеллектуал коэффициент) ва индивидуал психологик хусусиятларини ҳамда билим даражасини аниқлашга қаратилган электрон тест синовлари олинди.
Ғолиб бўлган иштирокчилар танловнинг Республика босқичида иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритди.