Бухоро вилояти ички ишлар органларида хизмат олиб бораётган психологлар иштирокида “Энг яхши психолог” кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Қарорига мувофиқ Ички ишлар органларида психологик таъминлашнинг сифат жиҳатдан самарадорлигини янада ошириш ҳамда ушбу соҳада фаолият юритаётган психологлар ўртасида соғлом рақобатни яратиш орқали етук мутахассис психолог кадрлар сафини янада кенгайтириш юзасидан юклатилган вазифалар ижросини таъминлаш шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2024 йил 1 февраль кунидаги “ички ишлар органларида “Энг яхши психолог” танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида”ги 57-сон буйруғига асосан Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимларида фаолият олиб бораётган психолог мутахассисига эга бўлган ходимлар ўртасида “Энг яхши психолог” танлови ўтказилди.
Кўрик-танловда дастлаб, иштирокчиларга мазкур танлов қонун қоидалари тушунтириб ўтилди.
Шундан сўнг, психология соҳасини ривожлантиришга қаратилган фаолиятлари, тарғибот-ташвиқот ишлари, тренинг, семинар, конференция ва бошқа оммавий тадбирлардаги иштироки билан танишилди.
Шу билан бирга, психология касбини ёритишга қаратилган “Энг яхши психолог” ташриф қоғози, видеоролиги намойиши, психология соҳасини ривожлантиришга қаратилган ғоя ва уни амалиётга жорий қилиш истиқболлари ва танлов иштирокчиларнинг билим даражасини аниқлашга қаратилган синовлар ўтказилди.
Кўрик-танлов ғолиблигини қўлга киритган иштирокчилар келгусида танловнинг Республика финал босқичига қатнашиш йўлланмасига эга бўлишди.