Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғига бириктирилган кам таъминланган оилалар муаммоларини ўрганиш ва уларга ижобий ечим топишга қаратилган кўламли чора-тадбирлар давом эттирилмоқда
Хабарингиз бор, жорий йилнинг 23 сентябрь куни Президентимиз томонидан “Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш борасидаги чора-тадбирларни янги босқичга олиб чиқиш тўғрисида” ги ПФ-143-сонли Фармони ҳамда ““Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-330-сонли Қарори қабул қилиниб, вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, унинг ўринбосарлари ҳамда барча ҳудудий ички ишлар органлари раҳбарларига ҳам камбағал оилалар бириктирилиб, манзилли ишлар олиб борилди.
Шу жумладан, Бошқарма бошлиғига бириктирилган Ғиждувон туманининг "Кўлижаббор" маҳалласида истиқомат қилувчи 5 та кам таъминланган оилалар билан олиб борилган кенг кўламли ва манзилли ишлар натижасида уларнинг яшаш тарзи тубдан ўзгарди.
Бугунги кунга келиб ушбу маҳалладаги яна 5 нафар кам таъминланган фуқаролар Ички ишлар бошқармаси бошлиғига бириктирилган бўлиб, ушбу хонадонларда тааллуқли корхона ва ташкилотлар масъуллари ҳамда маҳалла еттилиги билан биргаликда тасдиқланган режа асосида зарурий чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Ҳар бир хонадонда истиқомат қилувчи оила аъзолари билан индивидуал суҳбат ўтказилиб, уларнинг мавжуд муаммолари, қизиқишлари, келажакдаги режалари ўрганилди.
Жараёнда ушбу оилалардаги фуқаролар учун тиббий кўриклар ташкил этилиб зарурий дори-дармонлар ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди. Шу билан бирга эҳтиёждан келиб чиқиб суюлтирилган газ баллонлари тарқатилди. Хонадоларни жорий таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, ушбу фуқароларни камбағалликдан чиқаришда энг аввало уларнинг қизиқишлари, қобилиятлари, мавжуд истакларидан келиб чиқиб, индивидуал режа асосида уларни касбга ўқитиш, тадбиркорликка йўналтириш, муқим даромад манбаини яратиб бериш борасидаги ишлар изчиллик билан давом эттирилмоқда.