Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи ҳузурида навбатдаги ҳафтанома йиғилиши бўлиб ўтди
Ўзбекистон Республикаси Давлат Мадҳиясини хор бўлиб ижро этишдан бошланган видеоконференция алоқа тизими асосида ўтказилган тезкор йиғилишда вилоят студиясидан Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосарлари, соҳавий хизматлар раҳбарлари ва шахсий таркиб, ҳудудий студиялардан шаҳар ва туманлар ички ишлар органларининг тўлиқ шахсий таркиби иштирок этди.
Дастлаб, маънавият ва маърифат дарси доирасида ”Одам савдоси- давр муаммоси” мавзусида маъруза қилинди. Шундан сўнг:
-жорий йилнинг ўтган даври мобайнида вилоят ҳудудида ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлиги ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар;
-Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг тегишли фармойиши билан ўтказилаётган "Хавфсиз ва соғлом юрт" кенг қамровли профилактик тадбирининг иккинчи босқичи доирасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар;
-шахсий таркиб ўртасида хизмат ва ижро интизомини мустаҳкамлаш, қонунийликни таъминлаш масалалари бирма-бир муҳокама қилинди.
Кўтарилган ҳар бир масала бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилиб, уларнинг ижроси ва натижаси мутасадди раҳбарларнинг шахсий жавобгарлиги асосида назоратга олинди.
Йиғилиш давомида янги лавозимга тайинланган ходимлар шахсий таркибга таништирилиб, хизмат фаолияти давомида юқори натижаларга эришиб келаётган бир гуруҳ ходимлар тантанали тартибда рағбатлантирилди.
Бундан ташқари, вилоят ички ишлар органларининг турли раҳбарлик лавозимларида самарали фаолият олиб бориб вилоятимиз ҳудудида жиноятчиликни жиловлаш, юртимиз тинчлиги, фуқароларимиз фаровонлигини таъминлашда ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган полковник Ҳасанов Оқил Ахатович , подполковник Асатуллаев Иноят Рахматуллаевич, подполковник Эргашев Бешим Қодировичларни нафақага кузатиш маросими ҳам ўтказилди.
Тадбир якунида янги лавозимга тайинланган ва нафақага кузатилган сафдошларимизнинг шаънига илиқ фикрлар билдирилиб, келгуси фаолиятларига омад ва зафарлар тиланди.