2 Декабр 2023 йил 1624

Бухоро вилояти ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник Баҳодирхўжа Шарипов бошчилигида Бухоро шаҳрининг "Файзулло Хўжаев" маҳалласида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари ечимига бағишланган сайёр қабул ўтказилди

Бунда аҳолининг мавжуд муаммоларини яқиндан ўрганиш ва мурожаатларнинг жойида ҳал этилишига асосий эътибор қаратилиб, қўшимча ўрганиш ва муддат талаб қиладиганлари қонуний қарор қабул қилиш учун иш юритувига олиниб, ижроси алоҳида назоратга олинди.

Шунингдек, маҳаллада фаолият олиб борувчи «бешлик» вакиллари иштирокида “Хавфсиз маҳалла” тамойили асосида хавфсиз муҳитни яратишга қаратилган қўшма Қарор ижроси бўйича белгилаб берилган вазифаларни тезкор ва самарали ҳал этиш чораларини кўриш борасида ҳам тегишли кўрсатмалар берилди.

Text to speech