6 Феврал 2024 йил 1052

Бухоро вилояти ИИБ бошлиғи полковник Миржамол Миралимов Ғиждувон туманининг "Кўлижаббор" маҳалласида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди

Айни кунларда Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғига бириктирилган Ғиждувон туманинг "Кўлижаббор" маҳалласида "Обод хонадон", "Обод кўча va "Обод маҳалла" дастури доирасида кенг кўламли бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда.

Ўрганишларда бошқарма бошлиғи йўл, коммуникация тармоқлари, инфратузилма ҳолатини яхшилаш, электр таъминоти, ичимлик суви билан таъминлаш даражасини кўздан кечирди.

Аҳоли билан бўлган суҳбатда уларнинг дарду-ташвишлари, муаммолари тингланиб, маҳалла аҳлининг мурожаатлари таклифларидан келиб чиқиб бу борадаги ишлар суратини ошириш зарурлиги таъкидланди.

Text to speech