27 Феврал 2024 йил 2173

Бухоро вилояти ИИБ бошлиғи полковник Миржамол Миралимов Шофиркон туманида ижтимоий соҳани ривожлантириш бўйича "Андижон тажрибасини" амалиётга татбиқ этиш борасида ўрганиш ишларини олиб борди

Бугун, 27-февраль куни Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Миржамол Миралимов вилоят 3-сектор ҳудудига қарашли Шофиркон туманида бўлди.

 Дастлаб, туман сектор раҳбарлари, корхона ва ташкилотлар вакиллари ҳамда кенг жамоатчилик иштирокида туманнинг "Шибирғон" ҳамда "Султонобод" маҳаллаларидаги хонадонлар атрофларида, далалар ва экин ерлари четларида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш тадбирлари амалга оширилди.

Бошқарма бошлиғи бошчилигида Шофиркон туманининг "Қалмақон" маҳалласи ҳудудида "Андижон тажрибаси" асосида ижтимоий соҳани ривожлантиришга қаратилган тарғибот баннерлари ўрнатилиши ташкиллаштирилди.

Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Миржамол Миралимов Шофиркон туманидаги ўрганишлари доирасида туманнинг 3-секторидаги 17 та мактаб директорлари ҳамда хусусий ўқув курслари раҳбарлари билан учрашди.

Бунда, ёшларнинг таълим-тарбия олишлари учун уларга замон талаблари асосида етарли шарт-шароитларни яратиш кераклигини алоҳида таъкидлаб, ҳар бир мактабда ўқувчилар учун 1 тадан алоҳида жиҳозланган синфхоналар тайёрлаш ва хусусий курсларга бепул фойдаланишга бериш борасида манзилли топшириқлар берди.

Шунингдек, мактабларда таҳсил олаётган вояга етмаганлар орасида жиноятчиликни барвақт олдини олиш ва  улар билан олиб борилаётган манзилли чора тадбирлар сифати бўйича муҳокама йиғилиши ўтказилди.

Text to speech