4 Март 2024 йил
2086
Бухоро вилояти ИИБ бошлиғи полковник Миржамоал Миралимов бошчилигида Шофиркон туманида "Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратишнинг самарали механизмларини белгилаш мақсадида имзоланган қўшма Қарори ижро юзасидан йиғилиш ўтказди
Унда, туман сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари ҳамда тегишли корхона ва ташкилотлар масъуллари иштирок этишди.
Бунда, аҳоли муаммолари ва ижтимоий-иқтисодий масалаларни ўрганиш жараёнида аниқланган масалаларни бартараф этиш, амалга ошириладиган чора-тадбирлар бўйича ҳар бир маҳалланинг “Йўл хариталари”ни ишлаб чиқиш, бундан ташқари, “маҳалла еттилиги” аъзоларининг қонунчиликда белгиланган вазифалари асосида кунлик, ҳафталик, ойлик ҳамда чораклик иш режаларини белгилаб олиш борасидаги ишлар муҳокама қилинди.
Шунингдек, Шофиркон туманидаги маҳаллаларда "Андижон тажрибаси" асосида ижтимоий соҳани ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларни кучайтириш кераклиги борасида ҳам манзиллари аниқ топшириқлар берилди.