Бухоро вилояти ИИБ бошлиғи полковник Миржамол Миралимов жойларда ижтимоий-иқтисодий вазиятни ўрганиш ҳамда «Обод хонадон», «Обод кўча» ва «Обод маҳалла» мезонларини жойларда жорий этиш, аҳоли билан мулоқот ўтказиш ва муаммоларни бартараф мақсадида вилоят 3 сектор ҳудудига кирувчи Шофиркон туманинг "Қуйи Чуқурак" маҳалласида бўлди.
Ўрганишларда бошқарма бошлиғи йўл, коммуникация тармоқлари, инфратузилма ҳолатини яхшилаш, электр таъминоти, ичимлик суви билан таъминлаш даражасини кўздан кечирди.
Аҳоли билан бўлган суҳбатда уларнинг дарду-ташвишлари, муаммолари тингланиб, маҳалла аҳлининг мурожаатлари таклифларидан келиб чиқиб бу борадаги ишлар суратини ошириш зарурлиги таъкидланди.
Шунингдек, аҳоли орасида тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида тижорат банклари томонидан имтиёзли кредит маблағларини ажратиш, пировардида фуқароларнинг бандлигини таъминлаш кераклиги борасида тегишли мутасаддиларга манзиллари аниқ қилиб белгиланган топшириқлар берилди.
"Қуйи Чуқурак" маҳалласида бўлган вилоят 3 сектор раҳбари ижтимоий кўмакка муҳтож ёшлар муаммоларини ҳам ўрганди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшлар соҳасидаги ишлар натижадорлигини ошириш ҳамда улар билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора тадбирлари юзасидан” ўтказилган видеоселектор йиғилишида берган топшириғи ижросини таъминлаш юзасидан ўтказилган учрашувда бошқарма бошлиғи шахсан ҳар бир ёш билан суҳбат қилди.
Бунда ёшлар томонидан имтиёзли кредит маблағлари ажратилиши, контракт тўлови, тиббий даволаниш ва бошқа ижтимоий муаммолар бўйича мурожаатлар келиб тушди.
Асосий эътибор, мурожаатларнинг жойида ҳал этилишига қаратилиб, қўшимча ўрганиш ва қонуний қарор қабул қилиш учун иш юритувига олинган мурожаатлар юзасидан чора-тадбирлар белгиланди.