13 Октябр 2023 йил 3934

Бухоро вилояти ИИБ бошлиғи полковник Миржамол Миралимовнинг навбатдаги сайёр қабули Бухоро туманида ўтказилди

Бугун, 13 октябрь куни Бухоро вилояти ИИБ бошлиғи Миржамол Миралимов Бухоро туманининг «Новметан» маҳалласида аҳоли муаммолари ечимига бағишланган сайёр қабул ўтказди.

Қабулда вилоят 3 сектор штаби аъзолари, туман сектор раҳбарлари, тааллуқли корхона ва ташкилотлар масъуллари ҳамда ўз мурожаати билан келган фуқаролар иштирок этишди.

Бунда аҳолининг мавжуд муаммоларини яқиндан ўрганиш ва мурожаатларнинг жойида ҳал этилишига асосий эътибор қаратилиб, қўшимча ўрганиш ва муддат талаб қиладиганлари қонуний қарор қабул қилиш учун иш юритувига олиниб, ижроси алоҳида назоратга олинди.

Бошқарма бошлиғи шу куни «Новметан» маҳалласида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик содир этилишинг олини олиш борасида амалга оширилаётган ишларни ҳам ўрганди.

Жараёнда маҳалланинг криминоген вазиятига таъсир қилаётган омиллар, комплекс ёндашув асосида амалга оширилиши лозим бўлган профилактик тадбирлар самарадорлигини ошириш, салмоғи юқори бўлган жиноятларни олдини олишнинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда махсус контингент билан ишлаш кераклиги борасида алоҳида топшириқлар берилди.

Бухоро вилояти ИИБ бошлиғининг ҳудудлар аҳолиси муаммолари ечимига бағишланган оммавий сайёр қабуллари тасдиқланган режага асосан давом этмоқда.

Text to speech