14 Сентябр 2023 йил 725

Бухоро вилояти ИИБ бошлиғи полковник Миржамол Миралимов жойларда ижтимоий-иқтисодий вазиятни ўрганиш ҳамда «Обод хонадон», «Обод кўча» ва «Обод маҳалла» мезонларини жойларда жорий этиш, аҳоли билан мулоқот ўтказиш ва муаммоларни бартараф этиш мақсадида вилоят 3 сектор ҳудудига кирувчи Шофиркон туманининг "Қуйи Чуқурак" маҳалласида бўлди.

Бошқарма бошлиғи дастлаб маҳалла ҳудудида амалга оширилиши лозим бўлган ишларни белгилаб олиш мақсадида ҳудудга бириктирилган тегишли ташкилот корхоналар вакиллари иштирокида йўриқнома ўтказди.

Унда  "Қуйи Чуқурак" маҳалласида йўл, коммуникация тармоқлари, инфратузилма ҳолатини яхшилаш, электр таъминоти, ичимлик суви билан таъминлаш даражасини яхшилаш, аҳоли саломатлигини асраш мақсадида хонадонма-хонадон юрган ҳолда чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ташкил этиш зарурлиги тўғрисида топшириқлар берилди.

Аҳоли билан бўлган суҳбатда уларнинг дарду-ташвишлари, муаммолари тингланиб, маҳалла аҳлининг мурожаатлари таклифларидан келиб чиқиб бу борадаги ишлар суратини ошириш зарурлиги таъкидланди.

Шунингдек, аҳоли орасида тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида тижорат банклари томонидан имтиёзли кредит маблағларини ажратиш, пировардида фуқароларнинг бандлигини таъминлаш кераклиги борасида тегишли мутасаддиларга манзиллари аниқ қилиб белгиланган топшириқлар берилди.

Text to speech