Бухоро вилояти ИИБ бошлиғи полковник Миржамол Миралимов Шофиркон туманида криминоген вазиятни барқарорлаштириш, қиш мавсумида аҳолининг ижтимоий-маиший муаммоларини ҳал этиш борасида олиб борилаётган ишларни ўрганди
Айни кунларда бутун республикамизда бўлгани каби Бухоро вилоятида ҳам халқимиз осойишталигини таъминлаш, криминоген вазиятни барқарорлаштириш, жиноятчиликни олдини олиш, қиш мавсумида маҳаллаларда аҳолининг ижтимоий-маиший муаммоларини ҳал этиш борасидаги кенг кўламли чора тадбирлар олиб борилмоқда.
Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи вилоят 3-сектор ҳудудига кирувчи Шофиркон туманида бўлиб, мазкур йўналишда туманда олиб борилаётган ишлар билан танишди.
Дастлаб туман ҳокимлигида сектор раҳбарлари, тегишли ташкилотлар масъуллари иштирокида қиш мавсумини беталафот ўтказиш ва унга тайёргарлик кўриш масалалари юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда асосан ижтимоий объектлар, мактаб, мактабгача таълим ташкилотлари, туман марказий шифохонаси, оилавий шифокорлик пунктларидаги қозонхоналарнинг созлиги ва юзага келаётган муаммоларни тезкорлик билан бартараф этиш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек кўп қаватли уйларнинг иссиқлик тизими, электр-энергияси, ичимлик суви, табиий газ билан таъминланганлик даражаси юзасидан тегишли ташкилот раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди.
Шундан сўнг, туман ички ишлар бўлими шахсий таркиби ўртасида хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлаш борасидаги ишлар муҳокамаси ўтказилди.
Бунда, хизмат интизомини бузиш билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан ўтказилган хизмат текшируви хулосаларини қабул қилишда, шахсий таркиб ўртасида коррупциоген ҳолатларга қарши кескин курашишнинг замонавий усул ва услубларини жорий қилиш борасида жорий йилнинг ўтган даврида амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган камчиликлар, ходимлар томонидан содир этилган хизмат интизоми ва қонунбузарлик билан боғлиқ ҳолатларнинг туб сабаблари, уларнинг келиб чиқиш омиллари танқидий таҳлил қилиниб, атрофлича муҳокама қилинди.
Бошқарма бошлиғи Кўрилган масалалар ҳамда хизмат интизомини мустаҳкамлаш йўналишида амалга оширилиши лозим бўлган ишларнинг самарадорлигини ошириш, хизмат интизомини бузиш билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан ўтказиладиган хизмат текширувларини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, хизматга совуққонлик билан қарамаслик, порахўрлик ва тамагирлик ҳамда коррупцион ҳолатларга йўл қўймаслик, ваколатдан четга чиқмаслик, фуқаролар билан мулоқотда хушмуомала бўлиш юзасидан зарурий кўрсатмалар берди.
Вилоят 3-сектор раҳбари полковник Миржамол Миралимов Шофиркон туманидаги ўрганишлари доирасида туманнинг криминоген вазияти оғир ҳисобланган "қизил" тоифага киритилган "Хўжа Ориф" ҳамда "Искогаре" маҳаллаларида бўлди.
Жараёнда маҳалларда жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш борасида “маҳалла еттилиги” томонидан олиб борилаётган ишлар ўрганилди.
Бунда, маҳаллаларнинг криминоген вазиятига таъсир қилаётган омиллар, комплекс ёндашув асосида амалга оширилиши лозим бўлган профилактик тадбирлар самарадорлигини ошириш, салмоғи юқори бўлган жиноятларни олдини олишнинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда махсус контингент билан ишлаш кераклиги борасида алоҳида топшириқлар берилди.
Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг бу каби ўрганишлари Бухоро вилояти бўйлаб давом этмоқда