14 Декабр 2023 йил 1775

Бухоро вилояти ИИБ бошлиғи полковник Миржамол Миралимов вояга етмаганлар билан ишлашнинг “Бухоро тажрибаси” асосида Ғиждувон туманида амалга оширилаётган ишларни ўрганди

Бугун Бухоро вилоятида вояга етмаган ёшлар ўртасида жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларни олдини олиш мақсадида умумтаълим мактабларидаги жиноят содир этишга мойил бўлган алоҳида тоифалардаги ишлаш лозим бўлган ўқувчиларнинг рўйхати шакллантирилиб, мактаб психологи, ўқувчининг синф раҳбари, яшаш маҳалласи ёшлар етакчиси ҳамда бириктирилган инспектор-психолог мазкур тоифадаги вояга етмаганларнинг ҳар бири билан алоҳида ишлаш тизими яратилди.

Бошқарма бошлиғининг Ғиждувон туманида бўлган ўрганишлари доирасида 56-сонли умумий ўрта таълим мактабида ушбу тизими асосида амалга оширилаётган ишлар ўрганилди.

Бунда, ушбу тизим асосида ҳамкорликда фаолият олиб борувчи тўртлик вакилларига жиноят содир этишга мойил бўлган алоҳида тоифалардаги вояга етмаган ёшларнинг яшаш хонадонига бориб, улар билан индивидуал суҳбатлар олиб бориш кераклиги, мактабнинг ички назоратига тушиш сабабларини аниқлаш билан бирга, оилавий шароитларини, ота-онаси билан ўзаро муносабати, оилада ўқувчининг таълим олиши учун яратилган шароит ҳамда оилавий муҳитини ўрганиб, мазкур ҳолат юзасидан далолатнома расмийлаштиришлари зарурлиги алоҳида таъкидланди.

Шундан сўнг, ушбу далолатномага асосан мазкур ёшларнинг психологик портретларини шакллантириб, уларни соғлом турмуш-тарзига қайтариш учун алоҳида режа дастур асосида ишларни ташкил этиш кераклиги борасида ҳам тегишли маҳсулларга алоҳида топшириқлар берилди.

Шунингдек, ўрганишлар жараёнида ушбу мактабда қиш мавсумига кўрилган тайёргарлик, иссиқ тизимининг ҳолати кўздан кечирилди.

Text to speech