31 Май 2025 йил 374

Бухоро вилояти ИИБ бошлиғининг тегишли фармойишига асосан ўтказилаётган “Назорат” махсус профилактик тадбири ўз самарасини бермоқда

Бухоро вилояти ҳудудида илгари судланган шахслар томонидан жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш, уларни ижтимоий-маиший таъминлаш, намунали ҳаёт тарзига қайтариш, доимий иш ва даромад манбаига эга қилиш мақсадида Бухоро вилояти ИИБ бошлиғининг алоҳида фармойишига асосан вилоят миқёсида жорий йилнинг 10 майидан – 10 июнига қадар “Назорат” махсус профилактик тадбири ўтказилиши белгилаб берилди.

Тадбир давомида асосан илгари судланганлар, маъмурий назорат қонуни таъсири остига тушувчилар, маъмурий назоратда турганлар ва пробация назоратидаги шахслар билан профилактик огоҳлантирув тадбирларини олиб бориш вазифаси юклатилган.

Шундан келиб, чиқиб, жиноят содир этиш эҳтимоли юқори бўлган, муқаддам оғир ва ўта оғир жиноят содир этганлиги учун судланган шахсларнинг рўйхати шаҳар-туманлар кесимида шакллантирилди.

Тадбир давомида илгари судланган шахслар билан профилактик огоҳлантирув ишлари олиб борилди.

Бундан ташқари маъмурий назорат қонуни таъсири остига тушувчи ва улар орасидан маъмурий назоратга олинган, шунингдек, пробация назоратида турган шахслар билан ҳам индивидуал суҳбатдан ўтказилди.

Тадбир давомида 70 нафар маъмурий назорат қонуни таъсири остига тушувчи илгари судланган шахсларга нисбатан маъмурий назорат ўрнатилиб, маъмурий назорат қоидаларини бузган 35 нафар шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 206-моддасига асосан ҳамда шу турдаги жиноят бўйича 4 нафар шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 226-моддасига асосан жавобгарлик масалалари ҳал этилди.

“Назорат” махсус профилактик тадбири Бухоро вилояти бўйлаб давом этмоқда.

Text to speech