27 Декабр 2023 йил 1855

Бухоро вилояти ИИБ бошлиғи полковник Миржамол Миралимов ҳузурида хотин-қизлар ва вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ҳамда жиноятлар содир этилишининг олдини олиш борасида 2024 йилда амалга ошириладиган ишлар муҳокама қилинди

Муҳокама йиғилишида ўтган давр мобайнида Бухоро вилоятида аёллар ва вояга етмаганлар томонидан содир этилган ҳуқуқбузарликлар ҳамда жиноятларга бирма-бир тўхталиниб , уларнинг келиб чиқишига сабаб бўлган омиллар, масъуллар томонидан йўл қўйилган камчиликлар танқидий таҳлил қилиниб, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган профилактик тадбирлар хусусида тегишли кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, йиғилиш давомида жиноятчиликни олдини олиш ва унга имкон берган сабабларни чуқурроқ ўрганиш, бундай шахслар томонидан содир этилган ҳар бир жиноятга фавқулодда ҳолат сифатида қараш таъкидланди.

Text to speech