10 Январ 2024 йил
2394
Бухоро вилояти ИИБ бошлиғи полковник Миржамол Миралимов "Обод хонадон", "Обод кўча ва "Обод маҳалла" мезонларини жойларда жорий этиш, аҳоли билан мулоқот ўтказиш ва муаммоларни бартараф мақсадида вилоят 3 сектор ҳудудига кирувчи Ғиждувон туманинг "Кўлижаббор" маҳалласида бўлди
Ўрганишларда бошқарма бошлиғи йўл, коммуникация тармоқлари, инфратузилма ҳолатини яхшилаш, электр таъминоти, ичимлик суви билан таъминлаш даражасини кўздан кечирди.
Аҳоли билан бўлган суҳбатда уларнинг дарду-ташвишлари, муаммолари тингланиб, маҳалла аҳлининг мурожаатлари таклифларидан келиб чиқиб бу борадаги ишлар суратини ошириш зарурлиги таъкидланди.
Шунингдек, аҳоли орасида тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида тижорат банклари томонидан имтиёзли кредит маблағларини ажратиш, пировардида фуқароларнинг бандлигини таъминлаш кераклиги борасида тегишли мутасаддиларга манзиллари аниқ қилиб белгиланган топшириқлар берилди.