28 Декабр 2023 йил 2819

Бухоро вилояти ИИБ бошлиғи полковник Миржамол Миралимов ҳузурида Когон, Олот, Пешку туманлари ҳамда Когон шаҳрида 2023 йилда жиноятчиликни олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар ва 2024 йилда бажариладиган чора-тадбирлар юзасидан муҳокама йиғилиши ўтказилди

Мазкур йиғилишда бошқарма бошлиғининг ўринбосарлари, соҳавий хизмат раҳбарлари, тегишли туман ва шаҳар ички ишлар органлари бошлиқлари иштирок этишди.

Танқидий ва таҳлилий руҳда ўтказилган йиғилишда, эришилган ютуқлар, йўл қўйилган камчиликлар ҳамда ўтказилган профилактик тадбирларнинг самарадорлиги хусусида бошқарма бошлиғининг ўринбосарлари, соҳавий хизмат раҳбарлари, туман (шаҳар) ИИБ бошлиқлари ва бошқа масъулларнинг ҳисоботлари тингланди.

Шунингдек, Ички ишлар бошқармаси бошлиғи жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича билдирилган таклиф ҳамда мулоҳазалар бўйича ўзининг тавсияларини бериб, йўл қўйилган камчиликлардан керакли хулоса чиқариб, берилган вазифа ва топшириқларни ўз вақтида сифатли бажариш бўйича топшириқлар берди.

Биринчи навбатда ҳар бир ички ишлар органи ходимининг ўзи хизмат интизоми ва қонунчиликка қатъий амал қилиши, хизмат вазифасига виждонан ёндашиши, асосийси ватанга, халққа ва хизматига садоқатли бўлиши лозимлиги яна бир бор таъкидлаб ўтилди.

2024 йилда амалга оширилиши режалаштирилган ишлар юзасидан ишлаб чиқилган ташкилий тадбирлар режаси ва йўл хариталарини яна бир бор синчковлик билан кўриб чиқиб, ҳар бир йўналиш бўйича барча устувор вазифаларни белгилаб олган ҳолда ижрога қаратиш лозимлиги юзасидан қарорлар қабул қилинди.

Якунда йиғилиш баёни тузилиб, ҳар бир банди ижросини таъминлаш бўйича назорат ўрнатилди.

Text to speech