30 Октябр 2024 йил 1594

Бухоро вилояти ИИБ бошлиғи подполковник Икромжон Турсунов жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилди

Бугун, тасдиқланган режа асосида Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилиш хонасида бошқарма бошлиғи подполковник Икромжон Турсунов фуқароларнинг 3-сектор, ички ишлар органларининг кундалик фаолияти ҳамда суд-ҳуқуқ масалаларига доир мурожаатларини қабул қилди.

Қабул жараёнида 20 га яқин фуқаролар томонидан қилинган мурожаатлар тегишли соҳавий хизматлар раҳбарлари ва масъул ходимлар иштирокида бирма-бир кўриб чиқилди.

Асосий эътибор, мурожаатларнинг жойида ҳал этилишига қаратилиб, қўшимча ўрганиш ва қонуний қарор қабул қилиш учун иш юритувига олинган мурожаатлар юзасидан чора-тадбирлар белгиланиб, тегишли соҳавий хизматлар раҳбарларига бажариш муддатлари аниқ белгиланган кўрсатмалар берилди.

Ҳар бир мурожаатнинг ижроси алоҳида назоратга олиниб, мурожаатлар ечими юзасидан ариза муаллифларига белгиланган муддат ва талаблар асосида жавоб хатларининг юборилиши тушунтирилиб, ҳар масалага ҳуқуқий тушунтириш берилди.

Text to speech