Бухоро вилояти ИИБ бошлиғи полковник Миржамол Миралимов Бухоро шаҳрида вояга етмаганлар ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этилишини олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишларни ўрганди
Бугун, 8 сентябрь куни вилоят 3-сектор раҳбари Бухоро шаҳрида жойлашган 8 ҳамда 34-сонли ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабларида бўлиб, ўқувчи ёшларнинг таълим-тарбия олиши учун яратилган шароитларни кўздан кечирди.
Бошқарма бошлиғи ёшлар таълим тарбияси энг муҳим масала эканлигини таъкидлаб, таълим даргоҳларида келажагимиз эгаларининг билим олиши учун замонавий стандартлар асосидаги ўқитиш тизими ташкил қилиш борасида тегишли масъулларга ўз тавсияларини берди.
Шунингдек, вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, уларнинг фирибгарлик, ўғирлик, гиёҳвандлик ва кибер жиноятчилик қурбонига айланиб қолмаслиглари бўйича олиб борилаётган ишларни кучайтириш борасида Бухоро шаҳар ИИО ФМБ масъулларига тегишли топшириқлар берилди.
Ўрганишлар давомида “Раззоқ Ҳамроев” маҳалласида бўлган бошқарма бошлиғи полковник Миржамол Миралимов ҳудудда криминоген вазиятни барқарорлаштириш борасида амалга оширилаётган ишларни ўрганди.