20 Январ 2025 йил 1451

Бухоро вилояти ИИБ да барпо этилиб, тест режимида ишлаётган "Қалқон" видеокузатув марказининг имкониятлари кенгаймоқда

Бугунги кунда Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси негизида ташкил этилиб, тест режимида ишлаётган "Қалқон" видеокузатув марказининг имкониятлари билан яқиндан танишиш, уни янада такомиллаштириш мақсадида, вилоят ИИБ бошлиғи ҳузурида, соҳа мутахассислари томонидан бошқарманинг соҳавий хизматлар раҳбарлари иштирокида муҳокама йиғилиши, семинар тренинг тартибида ўтказилди.

Ҳозирда ушбу марказни такомиллаштириш юзасидан манзилли ишлар олиб борилаётганлиги тўғрисида маълумот берилиб, мутасаддилар томонидан кўп қаватли уйларда, маиший ва хизмат кўрсатиш шохобчалари, маҳаллалар кўчаларида, мулкчилик шаклидан қатъий назар корхона, ташкилот ва муассасаларда ўрнатилаётган, тафтишдан ўтказилган замонавий камераларни марказга интеграция қилиш масалаларининг техник томонлари батафсил тушунтирилди.

Text to speech