23 Январ 2024 йил 1530

Бухоро вилояти ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ҳамда унинг жойлардаги тизимлари томонидан 2023 йил давомида амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар муҳокамаси ўтказилди

Дастлаб, 2023 йил давомида амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар бирма-бир таҳлил қилинди.

Ўтган ҳисобот йилида йўл қўйилган камчиликлардан тегишли хулоса чиқарган ҳолда жорий йилда фуқароларга давлат хизмати кўрсатиш сифатини янада яхшилаш борасида зарур чора-тадбирлар белгилаб берилди.

Шунингдек ходимларга хизмат интизоми ва қонунийликка риоя этилишини мустаҳкамлаш, салбий ҳолатларга йўл қўймаслик, фуқаролар билан хушмуомалада бўлиш зарурлиги уқтирилди.

Якунда ўтган 2023 йилда ўз хизмат вазифасига сидқидилдан ёндашиб ҳамкасбларига ўрнак бўлиб, ижобий натижаларга эришган бир гуруҳ ходимлар вилоят Ички ишлар бошқармаси томонидан муносиб тақдирланди.

Text to speech