Бухоро вилояти ИИБ таркибий ва ҳудудий бўлинмаларида бўш бўлган сафдорлар таркибининг патруль-пост хизмати инспектори лавозимлари учун танлов эълон қилинади
Лавозимлар таркиби: Сафдорлар
Эълон берилган сана: 26.01.2025
Бўш иш ўринлар сони: 30 та
Эълон тугаш санаси: 31.01.2025
Маълумоти бўйича: Олий таълим бакалавриат
Лавозими: сафдорлик
Талаб этилган бўй: Эркаклар учун: 170.0 см ва ундан юқори
Жинс тури: Эркак
Ёш чегараси: 18 ёшдан кичик бўлмаган 30 ёшдан катта бўлмаган
Номзодлар боғланиши учун телефон рақамлар: +998 90 613 52 32, +998 91 401 41 19
Умумий талаблар:
- Соғлиғининг ҳолати ва жисмоний тайёргарлиги бўйича ходимнинг хизмат мажбуриятларини бажаришга қодир бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари;
- Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларидаги муддатли ҳарбий хизмат ёки сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматдан ўтган фуқаролар;
- Бухоро вилоятида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган фуқаролар.
Талаб этиладиган имтиёзлар:
- Илмий даража ёки илмий унвонга эга бўлган фуқаролар;
- Олий таълим муассасаларини имтиёзли диплом билан тамомлаган фуқаролар;
- Спорт мусобақаларининг (Олимпия спорт турлари бўйича Олимпия ва Осиё ўйинлари, жаҳон ва Осиё чемпионатларида охирги тўрт йилда ҳамда республика чемпионатларида охирги бир йилда ғолиб ва совриндор (1-3 ўрин) индивидуал турларида ғолиб чиққан фуқаролар;
- Талабалар, магистрлар ёки докторантлар учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендияси соҳиби бўлган фуқаролар;
- Хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган ички ишлар органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари;
- ИИВ Академик лицейлар ва ҳарбий-академик лицейлар битирувчилари, шунингдек, профилактика инспекторининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари.
Танлов тадбирлари қуйидаги босқичларни ўз ичига олади:
1. Саралаш босқичи:
- Рўйхатдан ўтиш;
- Дастлабки ўрганиш;
- Интеллектуал ривожланганлик даражаси ва психоэмоционал барқарорликни баҳолаш;
- Тест синови (Ўзбекистоннинг энг янги тарихи, ҳуқуқшунослик ва тарбия фанлари бўйича билимларни баҳолаш);
- Жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш (куч ишлатиш машқи-тўсинда (турникда) тортилиш, тезликка оид машқ-100 метрга югуриш ва чидамлиликка оид машқ-3000 метрга югуриш);
2. Ўрганиш босқичи:
- Номзодларни хизматга яроқлилик даражасини аниқлаш мақсадида ҳарбий-тиббий комиссия кўригидан ўтказиш;
- Номзодларни психофизиологик (полиграф) текширувдан ўтказиш (Ички ишлар органларида хизмат қилиш учун тўсқинлик қиладиган салбий омилларни аниқлаш мақсадида).
Лавозимнинг фаолият йўналиши ва вазифалари:
Жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ-эркинликлари, қонуний манфаатларини, жисмоний ва юридик шахсларни мулкини, конституциявий тузумни ҳимоя қилиш, қонун устуворлигини таъминлаш ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишдан иборат
Танловда иштирок этмоқчи бўлган фуқаролар 2025 йил 26 январдан кунидан 31 январь кунига қадар kb.iiv.uz портал орқали рўйхатдан ўтишлари талаб этилади.