24 Апрел 2025 йил 251

Бухоро вилояти ҳокими бошчилигидаги масъуллар томонидан оммавий сайёр қабул ўтказилди

Аввал хабар берганимиздек, берилган эълон бўйича Бухоро шаҳридаги "Касбий кўникмалар Маркази" да вилоят ҳокими бошчилигидаги масъул раҳбарлар томонидан оммавий сайёр қабул ўтказилди.

Мазкур сайёр қабул давомида Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи томонидан 30 дан ортиқ фуқароларнинг суд-ҳуқуқ ҳамда ички ишлар органлари фаолияти билан боғлиқ масалалари бирма-бир кўриб чиқилди.

Аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни кенгайтириш, фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, суриштирув, терговга қадар текшириш ва дастлабки тергов ҳаракатлари давомида мавжуд долзарб муаммоларни аниқлаш, уларни бартараф этиш юзасидан аниқ ва тезкор чоралар кўриш мақсадида ўтказилаётган қабулда асосий эътибор, мурожаатларнинг жойида ҳал этилишига қаратилиб, қўшимча ўрганиш ва қонуний қарор қабул қилиш учун иш юритувига олинган мурожаатлар юзасидан чора-тадбирлар белгиланди.

Text to speech