18 Январ 2025 йил 1386

Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов бошчилигидаги сектор раҳбарлари томонидан Вобкент туманида оммавий сайёр қабул ўтказилди

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан амалиётга жорий этилган аҳоли билан доимий мулоқот қилиш, фуқароларни қийнаётган муаммоларни ҳал этишнинг бундай самарали механизми ҳудудлар инфратузилмасини яхшилашга, аҳоли муаммоларини ҳал этишга хизмат қилмоқда.

Шу мақсадда, Бухоро вилояти ҳокими бошчилигидаги сектор раҳбарлари марказдан тортиб, энг олис ҳудудларда истиқомат қилувчи аҳолининг муаммоларига ечим топиш мақсадида оммавий сайёр қабулларни давом эттирмоқдалар.

Бугун, Вобкент тумани ҳокимлиги биносида ўтказилган оммавий сайёр қабулда Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Икромжон Турсунов ҳам иштирок этиб, аҳолининг суд-ҳуқуқ, суриштирув, терговга қадар текширув ҳамда тергов ҳаракатлари, шунингдек, 3-сектор ҳамда ички ишлар органларининг кундалик фаолияти билан боғлиқ масалаларда қилинган мурожаатларни бирма бир кўриб чиқди.

Асосий эътибор, мурожаатларнинг жойида тезкорлик билан ҳал этилишига қаратилиб, қўшимча ўрганиш ва қонуний қарор қабул қилиш учун иш юритувига олинганлари юзасидан тегишли соҳавий хизматлар раҳбарларига аниқ кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Бу каби сайёр қабуллар тасдиқланган график асосида вилоятнинг барча ҳудудларида давом эттирилади.

Text to speech