21 Декабр 2024 йил 137

Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов бошчилигидаги сектор раҳбарлари томонидан вилоят 3-секторига қарашли Ғиждувон туманида оммавий сайёр қабул ўтказилди

Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самарадорлигини ошириш, одамларни бугунги кунидан рози қилишда давлат бошқаруви идораларининг халқ ичига кириб бориши, барча даражадаги мутасаддиларнинг аҳоли дардини эшитиши, қувончу ташвишига шерик бўлиши ғоят муҳим саналади.

Шу мақсадда, Бухоро вилояти ҳокими бошчилигидаги сектор раҳбарлари марказдан тортиб, энг олис ҳудудларда истиқомат қилувчи аҳолининг муаммоларига ечим топиш мақсадида оммавий сайёр қабулларни ўтказиб келмоқдалар.

Бугунги Ғиждувон туманида ўтказилган оммавий сайёр қабулда Ички ишлар бошқармаси бошлиғи подполковник Икромжон Турсунов ҳам иштирок этиб, аҳолининг суд-ҳуқуқ, суриштирув, терговга қадар текширув ҳамда тергов ҳаракатлари, шунингдек, 3-сектор ҳамда ички ишлар органларининг кундалик фаолияти билан боғлиқ масалаларда қилинган мурожаатларни бирма бир кўриб чиқди.

Асосий эътибор, мурожаатларнинг жойида тезкорлик билан ҳал этилишига қаратилиб, қўшимча ўрганиш ва қонуний қарор қабул қилиш учун иш юритувига олинганлари юзасидан тегишли соҳавий хизматлар раҳбарларига аниқ кўрсатма ва топшириқлар берди.

Бу каби сайёр қабуллар тасдиқланган график асосида вилоятнинг барча ҳудудларида давом эттирилади.

Text to speech