19 Июн 2024 йил 1632

Бухоро вилояти сектор раҳбарлари бошчилигида Вобкент туманининг "Чўрикалон" маҳалласида жиноятчиликнинг "маҳаллабай" муҳокамаси ўтказилди

Муҳокамада Бухоро вилоят ҳокими Ботир Зарипов, вилоят прокурори Улуғбек Ҳамдамов, Ички ишлар бошқармаси бошлиғи подполковник Икромжон Турсунов, туман сектор раҳбарлари, вилоят 3 сектор штаби аъзолари, вилоят ва туманнинг тегишли ташкилот ва корхоналар вакиллари, маҳалла еттилиги, нуронийлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

Бунда, содир этилган жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари, уларга омил бўлаётган шарт-шароитлар бирма-бир таҳлил қилиниб, жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида амалга оширилиши зарур бўлган ишлар борасида сўз юритилди.

Маҳаллада келгусида жиноятчиликни олдини олиш мақсадида, "хонадонбай", "оилабай" ва "фуқаробай" тизим, “Хавфсиз ҳовли” тамойили асосида амалга оширилаётган кенг қамровли профилактик тадбирларни янада кучайтиришга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди.

Шунингдек, кенг жамоатчилик вакиллари, корхона ва ташкилот ҳамда маҳаллалар масъулларига жиноятчиликни барвақт олдини олиш бўйича биринчи навбатда амалга оширилиши лозим бўлган ижтимоий профилактик чора-тадбирлар юзасидан ҳам тавсиялар берилди.

Бундан ташқари, маҳалладаги муаммоларни ўз вақтида ҳал қилиш, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва хотин-қизлар фаолларига аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами билан тизимли иш олиб бориш кераклиги тўғрисида топшириқлар берилди.

Text to speech