6 Январ 2025 йил 1577

Бухоро вилояти ҳудудий ички ишлар органлари навбатчилик қисмлари ходимлари иштирокида ўқув машғулоти ўтказилди

Вилоят Ички ишлар бошқармаси, соҳавий хизматлари ҳамда ҳудудий ички ишлар органларининг Навбатчилик қисмларида фаолият олиб борувчи ходимлар билан ўтказилган машғулотда дастлаб, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2021 йил 31 декабрдаги «Жиноятлар, ҳуқуқбузарликлар ва бошқа ҳодисаларга оид ариза, хабар ва маълумотларни қабул қилиш, рўйхатга олиш амалиётини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қўшма қарорнинг мазмун-моҳияти яна бир бор батафсил тушунтирилди.

Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг "Ички ишлар органлари тизимида навбатчиликни ўташ тартиби тўғрисидаги буйруқ талаблари юзасидан ҳам маълумотлар тақдим этилди.

Шу билан бирга, ички ишлар бўлимлари Навбатчилик қисмига келиб тушган ҳар бир мурожаат юзасидан ўз вақтида ҳодиса содир бўлган жойга тезкор-тергов гуруҳининг етиб боришини таъминлаш борасида мавжуд муаммолар, йўл қўйиб келинаётган камчиликлар аниқ мисолларда танқидий муҳокама қилиниб, мазкур йўналишда иш самарадорлигини оширишга доир кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Жараёнда ходимларга хизмат интизомига ҳамда қонунчиликка риоя қилиш, фуқаролар билан мулоқотда хушмуомала бўлиш, хизмат вазифасини бажаришда хато ва камчиликларга йўл қўймаслик, хизматга тааллуқли бўлмаган ишларга аралашмаслик борасида қўшимча йўриқнома ўтказилди.

Шунингдек, хизмат мобайнида порахўрлик ва таъмагирлик ҳамда коррупцион ҳолатларга йўл қўймаслик, хизматга совуққонлик билан қараган, ваколат доирасидан четга чиққан ходимларга нисбатан кескин ва қатъий чоралар кўрилиши алоҳида таъкидланди.

Text to speech