24 Май 2024 йил 1588

Бухоро вилояти ҳуқуқ-тартибот органлари раҳбарларининг навбатдаги оммавий сайёр қабули Вобкент туманида ўтказилди

Бугун, 24 май куни вилоят ҳуқуқ тартибот органлари раҳбарлари билан биргаликда Ички ишлар бошқармаси бошлиғи подполковник Икромжон Турсунов Вобкент тумани аҳолисининг суд-ҳуқуқ масалалари бўйича муаммоларини ўрганиш мақсадида сайёр қабул ўтказди.

Қабулда туман сектор раҳбарлари, вилоят 3 сектор штаби аъзолари, Ички ишлар бошқармасининг тегишли соҳавий хизматлари раҳбарлари бевосита қатнашди.

Жраёнда ички ишлар органлари юритувида бўлган суриштирув ва тергов ҳаракатларига оид, моддий ёрдам ҳамда ҳимоя ордери олишда кўмаклашиш мазмунидаги 10 нафарга яқин фуқароларнинг мурожаатлари бирма кўриб чиқилди.

Асосий эътибор, мурожаатларнинг жойида ҳал этилишига қаратилиб, қўшимча ўрганиш ва қонуний қарор қабул қилиш учун иш юритувига олинган мурожаатлар юзасидан аниқ ва манзилли чора-тадбирлар белгиланиб, тегишли соҳавий хизматлар раҳбарларига бажариш муддатлари аниқ белгиланган кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Албатта, бу каби сайёр қабуллар тасдиқланган график асосида навбати билан барча шаҳар ва туманларда ўтказилади.

Text to speech