Бухоро вилояти Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари ҳамда Фавқулодда вазиятлар вилоят бошқармаси ёш ходимлари ва фахрийлари иштирокида "Уч авлод учрашуви" бўлиб ўтди
Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ташаббуси билан ташкил этилган учрашувда вилоят прокурори Улуғбек Ҳамдамов, Ички ишлар бошқармаси бошлиғи подполковник Икромжон Турсунов, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси раҳбарияти, “Фахрийлар кенгаши” аъзолари, бошқарма ҳарбий хизматчилари ва уларнинг оила аъзолари иштирок этишди.
Тадбир давомида ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари билан самимий суҳбат ташкил қилинди.
Сўзга чиққанлар барча соҳаларда ҳам устоз-шогирд анъанаси, кундалик хизмат фаолиятида иш самарадорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этишини алоҳида таъкидлашди.
Тадбир давомида ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари учун олий таълим муассасалари бакалавриатининг кундузги таълим йўналишларига давлат гранти асосида белгиланган умумий қабул квоталарининг беш фоизи миқдорида қўшимча қабул квоталари ажратилиб, 35 нафар ҳарбий хизматчиларнинг фарзандларига ўқишга кириш учун тавсияномалар тақдим этилди.
Шунингдек, тадбир давомида бир қатор ҳарбий хизматчиларга навбатдаги ҳарбий унвонлар тантанали равишда топширилди.