Бухоро вилояти вилояти ИИБ бошлиғи Ғиждувон туманида тунги хизматга жалб этилган ходимларнинг хизмат фаолиятини ўрганди
Бухоро вилояти ИИБ бошлиғи полковник Миржамол Миралимов Ғиждувон туманида бўлиб, жорий йилнинг 18 сентябрь кунидан 19 сентябрь кунига қадар тунги хизматга жалб этилган ИИБ ходимлари ва бошқа ҳамкор ташкилот вакиллари билан учрашиб, уларнинг фаолиятини бирма-бир ўрганди.
Жараёнда хизматга жалб этилган ходимларнинг тунги вақтда фуқаролар тинчлигини ва ҳудуд осойишталигини таъминлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, транспорт воситалари ҳайдовчиларини ҳушёрлигини ошириш ҳамда ноқонуний ҳолатни олдини олиш бўйича аниқ топшириқлар берилди.
Бошқарма бошлиғи ўрганишлари давомида туман ҳуқуқ-тартибот органлари раҳбарларига ўз ҳудудларида ҳамкорликда жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларини олдини олиш, фуқаролар тинчлиги ва ҳудуд осойишталигини таъминлашга масъул эканликларини таъкидлаб, Ғиждувон туманини жиноятдан ҳоли "яшил" ҳудудга айлантириш борасида тегишли кўрсатмалар берди.
Бухоро вилояти ИИБ бошлиғининг бу каби ўрганишлари вилоятнинг бошқа шаҳар-туманларида ҳам давом этмоқда.