13 Сентябр 2024 йил 1079

Бухоро вилоятида шаҳар-туман ИИБ бошлиқлари иштирокида «Энг яхши ҳудудий ички ишлар органи бошлиғи» кўрик танлови ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрельдаги қарори билан тасдиқланган Ички ишлар органларида маънавий маърифий ишларни ташкил этиш концепцияси ва Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 август кунидаги "Ички ишлар органларида энг яхши ходимларни аниқлаш бўйича Республика танловини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 539-сонли Қарорига асосан Бухоро вилоят ИИБ бошлиғининг 2024 йил 19 август куни 160-сонли буйруғи билан "Энг яхши ҳудудий ички ишлар органи бошлиғи" кўрик танловининг вилоят босқичи ташкил этилди.

Иштирокчилар дастлаб ўзларининг жисмоний тайёргарликларини синовдан ўтказишди.

Бунда, тўсиндан тортилиш, 100 метрга югуриш машқлари бажарилди.

Шундан сўнг, "Макаров" пистолетини тўлиқ қисмларга ажратиш ва йиғиш, "Макаров" пистолетидан 50 метр масофага отиш машқлари бажарилди.

Якунда иштирокчилардан IQ (интеллектуал коэффициент) ва индивидуал психологик хусусиятларини ҳамда билим даражасини аниқлашга қаратилган электрон тест синовлари олинди.

Ғолиб бўлган ҳудудий ички ишлар органи бошлиғи танловнинг Республика босқичида иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритди.

Бу ўтказилаётган кўрик танловлар ички ишлар органлари ходимларининг онги ва қалбида "Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш-олий бурчимиз" концептуал ғоясини мустаҳкамлаш, уларда ватанпарварлик ва юрт тақдирига дахлдорлик ҳисларини кучайтириш, ходимлар ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, жанговар, жисмоний ва касбий тайёргарлик даражасини кучайтириш, улар орасида қонунийлик ва хизмат интизомини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Text to speech