Бухоро вилоятида автотранспорт воситалари олди-сотдиси билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатларини олдини олиш мақсадида кенг қамровли профилактик тадбирлар ўтказилмоқда
Бугунги кунда "Бир зумда автомобиль эгасига айланинг" деган мазмунда фуқароларни алдаб, уларни чув тушириб кетаётган фирибгарлар кўпайган.
Бухоро вилоятида шу каби ҳолатлар содир этилишини олдини олиш мақсадида Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг алоҳида топшириғига асосан кенг қамровли профилактик тадбирларга старт берилди.
Дастлаб, бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник Баҳодирхўжа Шарипов бошчилигида тегишли соҳавий хизматлар вакилларидан ташкил топган йиғма отряд шакллантирилиб, уларга амалга ошириладиган ишлар юзасидан йўриқнома ўтказилди.
Тизилган ишчи гуруҳлар аъзолари томонидан Бухоро шаҳрида мавжуд 44 та автомобиллар сотуви билан шуғулланувчи корхоналарда профилактик учрашувлар ўтказилиб, фирибгарлик ҳолатларининг олдини олиш, унинг жиноий оқибатлари хусусида тушунтиришлар берилди.
Бу борадаги тадбирлар Бухоро вилояти бўйлаб давом этмоқда.