Бухоро вилоятида "Долзарб 40 кун" ойлиги доирасида кенг кўламли профилактик тадбирлар олиб борилмоқда
Бугун, 21 ноябрь куни Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник Баҳодирхўжа Шарипов, бошқарма бошлиғи ўринбосари, ЖХХ бошлиғи подполковник Уктам Аскаров, вилоят прокурорининг биринчи ўринбосари Бобур Камолов бошчилигида Когон шаҳар ва Когон тумани ҳудудига “Хавфсиз тун” тадбирига жалб қилинган ички ишлар органлари соҳавий хизматлари, Прокуратура, Миллий гвардия, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари иштирокида навбатдаги кенгайтирилган тунги тезкор йўриқнома ўтказилди.
Бунда, хизматга жалб қилинган ходимларга жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш ҳамда тунги вақтларда жамоат жойи ва турли кўнгилочар масканларда мақсадсиз юрган шахсларни аниқлаб, зарурий профилактик тушунтириш ишларини олиб бориш, иш самарадорлигини оширишга қаратилган зарурий топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
Ойлик доирасидаги тадбирлар Бухоро вилояти бўйлаб давом этмоқда.