19 Июл 2024 йил 1459

Бухоро вилоятида фаолият олиб бораётган профилактика инспекторлари билан фаолиятлари давомида учувчисиз учиш аппаратлари - дрондан фойдаланиш бўйича ўқув-амалий семинар машғулотлари ўтказилмоқда

Давлатимиз раҳбарининг Бухоро вилоятига ташрифи доирасида белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида 2024 йил 19 июльдан 25 июльга қадар Республика Аэрогеодезия маркази масъул ходимлари томонидан Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизимида хизмат фаолиятини олиб бораётган 145 нафар профилактика катта инспекторларига учувчисиз учиш аппаратлари - дрондан фойдаланиш бўйича ўқув-амалий семинар машғулотлари ўтказилмоқда.

Ўқув машғулотларида малакали мутахассислар томонидан учувчисиз учиш аппаратларининг тактик-техник хусусиятларлари, улардан хизмат вақтида фойдаланиш тартиблари хусусида тушунчалар берилмоқда.

Таъкидлаш жоиз, профилактика инспекторларига дрондан фойдаланиш учун рухсат беришдан кўзланган асосий мақсад ўз хизмат ҳудудларида жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, ҳудудни кўздан кечириш ва жиноятчиликни олдини олишга қаратилган тадбирларни амалга оширишдан иборат.

Text to speech