Бухоро вилоятида "Хавфсиз ҳудуд ва мулкий турдаги жиноятлар профилактикаси ойлиги” доирасида кенг қамровли профилактик тадбирлар давом эттирилмоқда
Бухоро вилоятида ҳам ўтказилаётган “Хавфсиз ҳудуд ва мулкий турдаги жиноятлар профилактикаси ойлиги” махсус тезкор-профилактик тадбирларига 1.076 нафар ички ишлар органлари, 2.757 нафар маҳалла вакиллари, 1.083 нафар ҳамкор идора ва ташкилотлар ходимлари жалб қилинди.
Тадбирни самарали ўтказиш мақсадида 544 та маҳаллаларда жами 715 та патруллик йўналишлари ташкил этилди.
Шунингдек, тадбирлар давомида жами7.448 та маъмурий ҳуқуқбузарликлар аниқланиб, шулардан 276 нафарига нисбатан суд қарорларига асосан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Профилактика инспекторларининг ваколат доирасида 5.690 та маъмурий баённомалар расмийлаштирилган бўлса;
-МЖтКнинг бошқа моддалари билан 1.758 та ҳуқуқбузарликлар юзасидан қонуний чоралар кўрилиши таъминланди.
- 44 нафар назоратсиз юрган "Вояга етмаганларга ижтимоий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази"га жойлаштирилди.
- 24 нафар яшаш ва иш жойи ноаниқ шахслар Реабилитация марказига жойлаштирилди.
Жиноят содир этишга мойил бўлган шахсларни тезкор қамровга олиш, улар томонидан содир этилиши мумкин бўлган жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш мақсадида тадбир давомида 104 нафар спиртли ичимликка ружу қуйган шахслар, 17 нафар гиёҳвандлар ҳамда 105 нафар руҳий касаллар аниқланиб соғлиқни сақлаш муассасаларига жойлаштирилди.
Профилактика инспекторлари томонидан 1.052 нафар жиноятга мойил шахслар аниқланиб, ички ишлар органлари ҳисобига олинди ва уларга келгусида жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этилишини олдини олиш, ҳаётга мослашиш мақсадида 1.052 нафар мураббийлар бириктирилди.
“Хавфсиз ҳудуд” махсус тезкор-профилактик тадбирини ўтказиш давомида илгари судланган шахслар томонидан қайта жиноят содир этилишини олдини олиш мақсадида 1.844 нафар илгари судланган шахслар яшаш манзилидан текширилиб, маъмурий назорат қонуни таъсири доирасига тушувчи 47 нафар шахсларга нисбатан маъмурий назорат ўрнатилди.
Вилоят ҳудудида содир этилган жиноят қидирув соҳасида содир этилган 112 та жиноятларнинг 104 таси фош этилди. Тезкор тадбирлар давомида эса 48 та жиноятлар иссиқ изидан фош этилди.
Содир этилган жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари ва бунга имкон берган шарт-шароитлар сектор раҳбарлари томонидан аҳоли ўртасида кенг муҳокама қилинди.
Қидирув тадбирлари давомида 15 нафар қидирувдаги шахслар ушланиб, жазонинг муқаррарлиги таъминланган бўлса, 15 нафар бедарак йўқолган шахслар аниқланиб, яқинлари бағрига қайтарилди.
Маъмурий назоратда турувчи шахсларни яшаш жойидан текшириш ва уларга тегишли тартибда таъсир чораларини кўриш борасида маъмурий назорат қоидаларини бузганлиги учун Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 206-моддасига асосан
24 нафарига маъмурий чоралар кўрилди ҳамда 3 нафар илгари судланган шахслар Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 226-моддаси бўйича жиноий жавобгарликка тортилди.
Тадбир давомида хавфсизликни таъминлаш мақсадида маҳаллаларда ва аҳоли гавжум жойларида 890 та видеокузатув камералари ўрнатилди.
Шу билан бирга, 52 маротаба газета ва журналлар ҳамда 154 маротаба радио ва телевидениелар орқали ҳамда 851 маротаба ижтимоий тармоқлар орқали чиқишлар уюштирилди.
"Хавфсиз ҳудуд ва мулкий турдаги жиноятлар профилактикаси ойлиги” доирасидаги тадбирлар давом эттирилмоқда.