7 Август 2025 йил 1801

Бухоро вилоятида Ички ишлар бошқармасига қарашли тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасининг бир қатор маъмурий биноларида, жумладан, бошқарманинг Даволаш-профилактика муассасаларига қарашли Тиббиёт бўлими Госпитали маъмурий биносида капитал қурилиш ва таъмирлаш ишлари жадал суръатларда амалга оширилмоқда.

Бугун, Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи бошчилигидаги масъуллар томонидан ушбу реконструкция ишлари жойига чиқиб ўрганилди. Ушбу жараёнда қурилиш ишларини юқори сифатда, замонавий талаблар асосида олиб бориш, бинода инновацион технологиялардан самарали фойдаланиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Бошқарма раҳбарияти томонидан объектдаги қурилиш-таъмирлаш ишлари белгиланган муддат ва иш графигига қатъий риоя этилган ҳолда якунланиши, бино фойдаланишга тўлиқ тайёр ҳолга келтирилиши юзасидан аниқ топшириқлар берилди.

Шунингдек, тиббиёт муассасаси фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида бинода энергия тежовчи замонавий ускуналар ва муҳандислик тизимларидан фойдаланиш, электр энергияси сарфини камайтириш орқали тежамкорликка эришиш бўйича ҳам масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Қайд этиш лозимки, ушбу госпиталь ички ишлар органлари ходимлари ва фахрийларининг соғлиғини тиклаш, уларга тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини янада яхшилашда муҳим аҳамият касб этади. Капитал таъмирдан сўнг муассаса замонавий тиббий стандартларга мос, қулай ва самарали фаолият юритиш имкониятига эга бўлади.

Text to speech