9 Декабр 2023 йил 1103

Бухоро вилоятида криминоген вазиятни яхшилаш бўйича тезкор-профилактик тадбирларнинг “Долзарб 40 кунлиги” давом этмоқда

Хабарингиз бор, давлатимиз раҳбарининг тегишли топшириғига асосан бутун мамлакатимиз бўйлаб халқимиз осойишталигини таъминлаш, криминоген вазиятни барқарорлаштириш, жиноятчиликни олдини олиш, маҳаллаларда аҳолининг ижтимоий-маиший муаммоларини ҳал этишга қаратилган "Долзарб 40 кунлик" тадбирлар амалга оширилмоқда.

Бу борада Бухоро вилоятида ҳам кенг қамровли профилактик тадбирлар олиб борилмоқда.

Бугун, 9 декабр куни вилоят сектор раҳбарлари бошчилигида "Долзарб 40 кун" махсус профилактик тадбирлари доирасида Бухоро шаҳар ҳудудига “Хавфсиз тун” тадбирига жалб қилинган ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари иштирокида кенгайтирилган тунги тезкор йўриқнома ўтказилди.

Йўриқномада хизматга жалб қилинган ходимларга жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, тунги вақтларда жамоат жойи ва турли кўнгилочар масканларда мақсадсиз юрган шахсларни аниқлаб, профилактик тушунтириш ишларини олиб бориш борасида тегишли кўрсатмалар берилди.

Шундан сўнг, Бухоро шаҳри ҳудудида криминоген вазиятни барқарорлаштириш, жиноятчиликни олдини олиш, жамоат тартиби ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида кенг қамровли профилактик тадбирлар ўтказишга киришилди.

Вилоят сектор раҳбарлари бошчилигидаги масъуллар томонидан Бухоро шаҳрининг криминоген вазияти оғир ҳисобланган "Раззоқ Ҳамроев" ҳамда "Гулшан" маҳаллалари жиноятчиликни олдини олиш борасидаги ишлар ўрганилди.

Жараёнда асосий эътибор, ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда маҳаллаларда шахсий хонадонлар ва жамоат жойларида видеокузатув қамрови оширилиши, маҳаллаларда криминоген вазиятни чуқур таҳлил қилиш, профилактика инспекторларининг кунлик хизмат фаолиятини ўрганиш ва уни амалга оширишга кўмаклашиш, аҳоли муаммоларни ўрганиш ҳамда бартараф этиш бўйича “маҳалла еттилиги” билан яқиндан ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларга қаратилди.

Шунингдек, маҳаллаларнинг криминоген вазиятига таъсир қилаётган омиллар, комплекс ёндашув асосида амалга оширилиши лозим бўлган профилактик тадбирлар самарадорлигини ошириш, салмоғи юқори бўлган жиноятларни олдини олишнинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда махсус контингент билан ишлаш кераклиги борасида алоҳида топшириқлар берилди.

Бу каби кенг қамровли профилактик тадбирлар Бухоро вилояти бўйлаб давом этмоқда.

Text to speech