8 Май 2025 йил 165

Бухоро вилоятида “Пайшанба ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” тадбирлари доирасида кенг кўлами чора-тадбирлар амалга оширилди

Тадбирларга вилоят миқёсида жами 2098 нафар, шундан 955 нафар ички ишлар органлари ходимлари, 55 нафар бошқа ҳуқуқни муҳофаза этувчи органлар ходимлари ва жамоатчилик вакиллари фаол иштирок этишди.

 Ушбу куни аҳоли гавжум бўлган жойларда алоҳида 163 та патруллик йўналишлари ташкил этилди.

Жами 965 нафар профилактик ҳисобда турувчи шахслар жумладан, 297 нафар муқаддам судланганлар, 212 нафар вояга етмаган ҳуқуқбузарлар ҳамда 456 нафар бошқа тоифадаги шахслар билан якка тартибдаги профилактик суҳбатлар ўтказилиб, такрорий жиноят содир этилишининг олдини олиш мақсадида алоҳида профилактик-огоҳлантирув ишлари олиб борилиб, аниқ яшаш ва иш жойига эга бўлмаган қаровсиз ва назоратсиз қолган 15 нафар вояга етмаганлар ИИБ Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштирилди.

Тадбир давомида аниқланган жами 548 та турли кўринишдаги маъмурий ҳуқуқбузарликлар юзасидан тегишли тартибда маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

Шу билан бир қаторда, жами 287 нафар узоқ муддатга кетган шахслар аниқланиб, бу тоифа шахсларнинг махсус дастурий тизим тармоғида бор-йўқлигига аниқликлар киритилди ва жами 183 нафар яшаш жойига қайтиб келган шахслар билан профилактик суҳбатлар ўтказилди.

Тадбир доирасида мулкий турдаги жиноятларнинг олдини олиш мақсадида 37 та объектларда видеокузатув мосламаларининг ўрнатилиши таъминланди.

Ўтказилган тадбирлар жараёнида вилоят ҳудудидаги жами 3724 та хонадонлар ўрганилиб, 5 нафар паспорт-виза қоидасини бузган шахслар аниқланди.

Тадбирнинг сифати ва самарадорлигини ошириш мақсадида аҳоли ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида 681 маротаба тарғибот ва ташвиқот ишлари амалга оширилиб, фуқароларни ҳушёрликка даъват қилиш чоралари кўрилди.

Жумладан, 187 та корхона ва ташкилотларда ва 3548 та маҳаллаларда аҳоли қатламлари ўртасида таъсирчан рукндаги тушунтириш ишлари олиб борилди.

Шунингдек, вилоят бўйича 246 та умумий ўрта таълим мактабларида бир вақтнинг ўзида “Давомат” тадбирлари ўтказилиб, дарс машғулотларига қатнашмаган 731 нафар ўқувчилар аниқланди.

Дарсларга сабабсиз қатнашмаган ўқувчиларнинг 635 нафарининг яшаш хонадонига борилиб, ота-она ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар билан профилактик тушунтириш ишлари олиб борилиб, 75 нафар ота-оналарга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

Бундан ташқари, вилоят ҳудудида ўтказилаётган “Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор-профилактик тадбири доирасида таълим муассасаларида “Тиғ” тадбирлари ҳам ўтказилиб жами 74 нафар ўқувчиларда олиб юриш тақиқланган тиғли жисмлар борлиги аниқланди.

Шу билан бирга, вилоят туман (шаҳар) ИИБ Хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторлар томонидан ички ишлар органлари ҳисобида турувчи 60 нафар хотин-қизлар билан профилактик суҳбатлар ўтказилиб, уларнинг мавжуд муаммолари ўрганилди.

Шунингдек, соғлиқни сақлаш ҳисобида турган хотин-қизларни 38 нафар низоли оилалардаги 30 нафар хотин-қизлар билан маҳаллий ҳокимлик вакиллари билан ҳамкорликда профилактик тушунтиришлари олиб борилиб, 4 та оилалар яраштирилди.

Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланганларнинг мурожаатига асосан 54 нафар хотин-қизларга ҳимоя ордерлари берилди. Ордер берилиши натижасида,  24 та оила яраштирилди, 30 та низолар бартараф этилди.

Бу каби кенг қамровли профилактик тадбирлар "фуқаробай", "оилабай", "хонадонбай" ва "маҳаллабай" тартибда шаҳар ва туманлар кесимида изчиллик билан давом эттирилмоқда.

Text to speech