3 Феврал 2024 йил 1016

Бухоро вилоятида ўтган ҳисобот йилида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, жиноятларни иссиқ изида фош этиш, ижтимоий профилактик тадбирларнинг натижадорлиги Ички ишлар вазирининг ўринбосари генерал-майор Баҳодир Мирзараҳимов ҳузурида муҳокама қилинди

Муҳокама йиғилишида Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Миржалол Миралимов, унинг барча ўринбосарлари, соҳавий хизматлар раҳбарлари, ҳудудий ички ишлар органлари ва соҳавий хизматлар раҳбарлари ҳамда бошқа масъул ходимлар иштирок этди.

Муҳокама йиғилиши Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳиясини ижро этиш билан бошланди.

Йиғилишни вазир ўринбосари генерал-майор БМирзараҳимов очиб бериб, йиғилганларни кун тартиби билан таништирди ҳамда вилоятда жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, жиноятларни иссиқ изидан фош этиш, қидирувда юрган шахсларни ушлаш чораларини кўриб, жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлаш, тезкор, якка, умумий ва ижтимоий профилактик тадбирларнинг натижадорлиги юзасидан ахборот бериш учун сўзни бошқарма бошлиғи полковник ММиралимовга берди.

ММиралимов кун тартибидаги масала юзасидан ўз ҳисоботини берди. Жараёнда жиноятчилик салмоғи юқори бўлган Бухоро шаҳар, Ғиждувон ҳамда Бухоро туманлари Ички ишлар органлари раҳбарларининг чора-тадбирлар режаси ҳам муҳокама қилинди.

Бундан ташқари, жиноятлар турлари бўйича, жиноят содир қилган шахслар кесимида салбий кўрсатгичга эга бўлган Когон, Қоровулбозор, Жондор, Қоракўл ва Олот туманлари ички ишлар органлари раҳбарларининг ҳам тушунтиришлари ва келгусидаги режалари тингланди.

Муҳокамада, камчиликларга йўл қўйган бир қатор масъуллар қаттиқ танқид қилиниб расмий огоҳлантирилган бўлса, ўз хизмат вазифаларига сидқидилдан ёндашган, намунали хизмат қилиб ҳамкасбларига ўрнак бўлаётган бир гуруҳ ходимларнинг интизомий жазолари муддатидан олдин тугатилди.

Муҳокама йиғилиши якунида келгусида амалга оширилиши лозим бўлган чора тадбирлар белгилаб олинди.

Text to speech