19 Сентябр 2023 йил 2451

Бухоро вилоятида вояга етмаган ёшлар билан ишлашнинг янгича тизими жорий этилади

Бугун, 19 сентябрь куни Бухоро вилояти ИИБ бошлиғи полковник Миржамол Миралимов бошчилигида Бухоро вилоятида вояга етмаганлар ўртасида содир етилиши мумкин бўлган жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик ҳолатларини олдини олишга қаратилган янги тизимни амалиётга татбиқ этиш юзасидан видео селектор йиғилиши ўтказилди.

Унда халқ таълими, ёшлар ишлари агентлиги масъуллари, ёшлар билан ишловчи инспектор психологлар, маҳаллалардаги ёшлар етакчилари, мактаблардаги психологлар иштирок этишди.

Бугунги кунда, вилоят халқ таълими бошқармаси тизимида 547 та умумий ўрта таълим мактаби мавжуд бўлиб, уларда 326 минг 126 нафардан ортиқ ўқувчиларга 28535 нафар педагог-ходимлар таълим-тарбия бериб келишмоқда. Ушбу таълим муассасаларида алоҳида эътибор қаратиш лозим бўлган вояга етмаганлар сони 330 нафарни ташкил этади.

Йиғилишда сўзга чиққан бошқарма бошлиғи вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни барвақт олдини олиш, носоғлом оилаларда тарбияланаётган вояга етмаганлар ўртасида ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилаш, ота-она қаровисиз қолган болалар билан манзилли ишлаш ҳамда болаларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича инспектор психолог, ёшлар етакчиси, мактаб психологи ҳамда синф раҳбарининг ҳамкорлигини йўлга қўйган ҳолда алоҳида эътибор қаратиш лозим бўлган ёшлар билан ишлаш кераклигини алоҳида таъкидлади.

Маълумот ўрнида Бухоро вилоятида жорий этилаётган вояга етмаганлар ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимига кўра ҳар бир вояга етмаган ёшнинг психологик портрети шакллантирилади. Улар билан ишлаш учун алоҳида индивидуал дастур ишлаб чиқилади. вояга етмаган ёшларнинг ҳар бир ҳаракатларини назорат қиладиган масъуллар бириктирилиб, кун давомидаги вақтлари назоратга олинади.

Ҳамкорликда амалга ошириладиган ишлар юзасидан Бухоро шаҳрида 7 умумий ўрта таълим мактаби танлаб олиниб, тажриба тариқасида вояга етмаган ёшлар билан ишлашнинг янгича тизими жорий этилади.

Натижа вояга етмаганлар томонидан содир этилиши мумкин бўлган жиноятларнинг олди олинади.

Text to speech