12 Декабр 2023 йил 1230

Бухоро вилоятида Ўзбекистон Республикаси қуролли кучлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳарбий хизматчи ва ходимлари ўртасида спортнинг "Кураш" тури бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилди

Асрлар давомида мардлик, бағрикенглик, олижаноблик ва ҳалоллик тимсоли сифатида эъзозланиб келинган ўзбек кураши халқимизнинг тарихий мероси сифатида Янги Ўзбекистонда бутунлай янги даврга қадам қўймоқда.

Кураш спорт турини ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ходимлари томонидан кенг оммалаштириш борасида ҳам кенг кўлам ишлар олиб борилмоқда.

Бухоро вилоятида Ўзбекистон Республикаси қуролли кучлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳарбий хизматчи ва ходимлари ўртасида спортнинг "Кураш" тури бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилгани ҳам бунга ёрқин мисол бўла олади.

Ушбу мусобақада 7 та вазн тоифасида, Ўзбекистон Республикаси ИИВ, ДХХ, Президент давлат хавфсизлик хизмати, ФВВ, Миллий гвардия, Мудофаа вазирликларининг 123 нафар спортчи ходимлари иштирок этишди.

Мусобақанинг тантанали қисмида сўзга чиққанлар бугун мамлакатимизда спортни, айниқса "Кураш" ни оммалаштириш борасида давлатимиз раҳбари бошчилигида олиб борилаётган ислоҳотларни алоҳида эътироф этишди.

Шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ўртасида ўтказилган ушбу мусобақа уларнинг профессионал фаолияти ривожида муҳим аҳамият касб этишини таъкидлашди.

3 кун давомида қизғин ва муросасиз баҳсларга бой ўтган мусобақа якунида умумжамоа бўйича учинчи ўринни ДХХ ва Мудофаа вазирлиги, иккинчи ўринни ФВВ, биринчи ўринни эса ИИВ терма жамоаси эгаллади.

Яккалик ва жамоавий баҳслар ғолиблари кубок, медаль, диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Text to speech