16 Май 2024 йил 756

Бухоро вилоятининг барча шаҳар ва туманларида гиёҳванд ҳамда психотроп моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши курашиш борасида ўтказилаётган кенг қамровли тезкор ва профилактик тадбирлар давомида 10 дан ортиқ жиноий ҳолатларга барҳам берилди

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг алоҳида фармойиши асосида вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида таркибида наркотик модда бўлган ўсимликларни ноқонуний равишда экиб парваришлаш, наркотик ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланиши билан боғлиқ ҳолатларни олдини олиш, унга қарши кескин курашиш ва бу турдаги жиноятларни иссиқ изида фош этиш борасида “Қорадори 2024” кенг қамровли тезкор профилактик тадбирлари ҳаракатга келтирилган.

Ўтказилган тезкор тадбирлар давомида Бухоро вилояти ички ишлар органлари ходимларининг саъй-ҳаракатлари натижасида гиёҳвандлик моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилиш билан боғлиқ бир нечта жиноятлар фош этилди.

 Жумладан, Олот туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида туманнинг Давлатбой маҳалласида яшовчи фуқаронинг яшаш хонадони томорқаси кўздан кечирилганда, 13 туп “Кўкнор” ўсимлигини экиб парваришлаш келаётгани;

Жондор туманида ўтказилган  тезкор тадбир давомида эса туманнинг Самончиқ маҳалласида яшовчи фуқаронинг яшаш хонадони томорқа еридаги “иссиқхона”да 4 туп “Каннабис” ўсимлигининг ўстирилаётганлиги ва соф вазни 7,86 грам қуритилган ҳолдаги “Марихуана” гиёҳвандлик моддасини сақлаб келаётганлиги;

Жондор туманидаги навбатдаги ҳолатда туманнинг Истиқлол маҳалласида ўтказилган тезкор тадбир давомида ушбу маҳаллада яшовчи фуқаро ўз яшаш хонадонида оғирлиги 29,78 граммни ташкил қилган қуритилган ҳолдаги “Марихуана” гиёҳвандлик моддасини сақлаб келаётганлиги;

Худди шундай тадбир давомида Когон туманининг Тараққиёт маҳалласида яшовчи, фуқаронинг яшаш хонадони томорқа ерлари кўздан кечирилганда, у полиз экинлари орасига 135 туб  Каннабис ўсимлигини парваришлаб келаётганлиги аниқланган;

Когон туманида ўтказилган яна бир тезкор тадбир давомида, туманнинг Нурафшон маҳалласида яшовчи, фуқаронинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда, хонадоннинг томорқа ер майдонида 6 туп “Каннабис” гиёҳвандлик ўсимлигини экиб етиштириб келаётганлиги;

Когон шаҳрининг Зирабод маҳалласида ўтказилган тезкор тадбир давомида эса ушбу маҳаллада яшовчи фуқаронинг яшаш хонадони томорқасида 15 туп “Каннабис” ўсимлиги парваришлаб келинаётгани ҳамда 875 граммни ташкил қилган қуритилган ҳолдаги яшил рангли ўткир ҳидли ўсимликни сақлаб келаётганлиги;

Когон шаҳрининг Навзирабод маҳалласида яшовчи фуқаронинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда унинг томорқасида 41 туп “Каннабис” ўсимлиги парваришлаб келинаётгани ҳамда  яшаш уйида соф оғирлиги 652 граммни ташкил қилган қуритилган ҳолдаги "Марихуана" борлиги;

Пешку туманида ўтказилган тадбир давомида эса туманнинг Навбаҳор маҳалласида яшовчи фуқаро ўзининг дала ери майдонида 105 туп Каннабис ўсимлигини етиштириб келаётганлиги ҳамда у дала шийпонидаги сейф ичида 655 граммга тенг бўлган  “Марихуанна” гиёҳвандлик моддасини сақлаб келаётгани;

Яна бир ҳолат. Вобкент туманининг Бобур кўчасида яшовчи, 1955 йилда туғилган фуқаронинг яшаш хонадони ҳамда ёрдамчи хўжалик бинолари кўздан кечирилганда, у яшаш хонадонида 5 дона гултувакда “Каннабис” гиёҳвандлик ўсимлигини экиб етиштириб келаётганлиги;

Шофиркон туманида ўтказилган тезкор тадбир жараёнида, туманнинг Боғиафзал маҳалласида яшовчи фуқаронинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда, у ҳовлисида бир туп “марихуана” гиёҳвандлик моддасини етиштириб келаётгани аниқланган.

Аниқланган барча ҳолатлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бухоро вилояти бўйлаб “Қорадори 2024” кенг қамровли тезкор профилактик тадбирлари давом этади.

Text to speech