29 Апрел 2025 йил 324

Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида аҳоли муаммолари ечимига бағишланган сайёр қабул ўтказилди

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасининг расмий саҳифаларида хабар берганимиздек, бугун  Ички ишлар бошқармаси бошлиғи бошчилигидаги масъуллар томонидан олис ҳудудлар аҳолиси учун янада қулайлик яратиш, уларнинг суд-ҳуқуқ ҳамда ички ишлар органлари кундалик фаолияти билан боғлиқ мавжуд муаммоларига ечим топиш, мурожаатларини жойига чиқиб ўрганган ҳолда ҳал этиш мақсадида, Ғиждувон туманининг "Армечан" маҳалласида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.

Бунда 25 дан ортиқ фуқароларнинг турли хил масалалардаги мурожаатлари бирма-бир кўриб чиқилди.

Аҳолининг ижтимоий-маиший, ички ишлар органларининг кундалик фаолиятига доир ҳамда суриштирув, терговга қадар текширув ва дастлабки тергов ҳаракатлари билан боғлиқ мурожаатлари юзасидан аниқ ва манзилли чоралар кўрилиб, асосий эътибор мурожаатларнинг жойида ҳал этилишига қаратилди.

Қўшимча ўрганиш ва қонуний қарор қабул қилиш учун иш юритувига олинган мурожаатлар юзасидан мутасадди раҳбарларга кўрсатма ва топшириқлар берилиб, ижроси алоҳида назоратга олинди.

Text to speech