13 Июл 2024 йил 1500

Бухоро вилоятининг Олот, Қоракўл ва Жондор туманлари ички ишлар органлари томонидан жорий йилнинг ярим йилида амалга оширилган иш натижалари бошқарма бошлиғи Икромжон Турсунов ҳузурида сарҳисоб қилинди

Бугун, Олот, Қоракўл ва Жондор туманлари Ички ишлар бўлимларида бошқарма бошлиғи подполковник Икромжон Турсунов бошчилигида, бошқарма бошлиғининг тааллуқли ўринбосарлари, соҳавий хизматлар раҳбарлари ва бошқа масъул раҳбарлар иштирокида, мазкур туманлар ҳудудий ички ишлар органларининг бошлиқлари ҳамда барча шахсий таркиби томонидан жорий йилнинг олти ойи якуни бўйича амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган камчиликлар ва келгусида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси борасида амалга оширилиши лозим бўлган долзарб вазифалар муҳокамасига бағишланган тезкор йиғилишлар ўтказилди.

Муҳокамаларда ушбу туманларнинг ҳудудларида жорий йилнинг олти ойи давомида содир этилган жиноятлар, уларнинг келиб чиқиш сабаб ва омиллари, келгусида "маҳаллабай" тизим асосида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар, шахсий таркиб ўртасида ижро ва хизмат интизомини мустаҳкамлаш, хизмат интизоми ва қонунийликка риоя қилиш билан боғлиқ салбий ҳолатларни олдини олиш борасида ҳар бир туманда масъул раҳбарлар томонидан йўл қўйиб келинаётган тизимли камчиликлар бирма бир таҳлил қилинди.

Танқидий ва таҳлилий тарзда ўтган муҳокама йиғилишида ҳар бир масала юзасидан масъулларнинг ҳисоботлари тингланиб, бошқарма бошлиғининг ўринбосарлари, туман (шаҳар) ларга масъул этиб бириктирилган соҳавий хизматлар раҳбарлари, ҳудудий ички ишлар органлари бошлиқлари ва бошқа мутасаддиларнинг ярим йиллик иш натижалари бирма-бир кўриб чиқилиб, камчиликларга йўл қўйган раҳбарлар ва масъул ходимларга нисбатан интизомий таъсир чораларни қўллаш юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Ҳар бир йиғилиш якунида бошқарма бошлиғи Олот, Қоракўл ва Жондор туманларида келгуси 3-чорак давомида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар юзасидан ишлаб чиқилган йўл хариталарининг манзилли ижросини таъминлаш, айниқса қизил тоифали маҳаллаларда жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида кенг қамровли профилактик тадбирларни жадаллаштириш, бундан ташқари, шахсий таркиб ўртасида ижро ва хизмат интизомини мустаҳкамлаш, қонунийликка риоя қилиш, бунда ўрта бўғин раҳбарларининг масъулиятини янада ошириш борасида ўзининг бир қатор кўрсатма ва топшириқларини берди.

Берилган топшириқларнинг ижроси эса алоҳида назоратга олинди.

Бу каби муҳокама йиғилишлари тасдиқланган график асосида бошқа ҳудудий ички ишлар органларида ҳам ўтказилади.

Text to speech